close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фурқон сураси 44-оят

Ёки сен уларнинг кўплари тинглай олурлар ё англай олурлар, деб ҳисоблайсанми? Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки яна ҳам йўлдан озганроқдирлар.
Ушбу ояти каримада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга тасалли ва ҳавои нафсларини худо қилиб олган кофирларни ерга уриш бор.

Ёки сен уларнинг кўплари тинглай олурлар ё англай олурлар, деб ҳисоблайсанми? Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки яна ҳам йўлдан озганроқдирлар.
Ушбу ояти каримада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга тасалли ва ҳавои нафсларини худо қилиб олган кофирларни ерга уриш бор.
Эй Пайғамбар, сен кофирларнинг сени масхара қилаётганларидан, иймонга келмаётганларидан хафа бўлма,
«Ёки сен уларнинг кўплари тинглай олурлар ё англай олурлар, деб ҳисоблайсанми?»
Ҳа, уларнинг кўплари ҳақ сўзларни ибрат, ваъз-насиҳат оладиган даражада тинглай олмайдилар. Иймонга бўлган даъватни англай олмайдилар. Чунки:
«Аслида уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ».
Ҳайвонлар ҳам сўзларни эшитадилар-у, ибрат олмайдилар ва англай олмайдилар. Ҳавои нафсини худо қилиб олган кофирлар ҳам шунга ўхшайди. Шунингдек улар:
«Балки яна ҳам йўлдан озганроқдирлар».
Чунки уй ҳайвонлари ўзларига қараган кишига боғланиб вафодорлик қилади. Ўзларига ёмонлик этган билан яхшилик қилганларни ажратади. Ўзларига фойдали нарсаларни кутиб, зарарли нарсалардан қочади. Еган-ичган нарсасининг фарқига борадир. Ўзлари ўрганган йўлдан адашмайди. Ўзларига юклатилган вазифани тўлиқ бажаради. Аммо кофирлар-чи? Кофирлар ўз Роббиларини тан олмайдилар. Аллоҳ уларга берган неъматларга ношукрдирлар. Ўзларига фойдали нарсани қўйиб, зарарли нарсага уринадилар. Ер юзидаги ҳамма нарсаларга ёмонлик қиладилар. Демак, улар ҳайвондан ҳам баттардирлар.
Эндиги келадиган оятларда Аллоҳ таоло Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эътиборларини борлиқдаги ажойиботларга тортади. Бу эса, ўз навбатида, Аллоҳ таолонинг қудратига қойил қолишни кучайтириб, бу дунё сиқилишларини унуттиради.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг
Тафсири Ҳилол китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase