Абу Муслим
Исломий облигациялар бозори, пандемияга қарамасдан, барқарор бўлиб турибди, бу ҳақида Moody’s Investors Service халқаро рейтниг агентлиги маълум қилди. Уларнинг ҳисоботига кўра, 2020 йил исломий молия бозори кенгайишни давом эттиради, бу айниқса, Малайзияда сезиларли бўлади, гарчи Саудия Арабистони энг йирик исломий банкинг маркази мақомини сақлаб қолсада.
Яқинда АҚШ президенти Доналд Трамп ўз "Твиттер"ида баёнот беришича, гидроксихлорохин ва азитромицин моддалари ўлимга олиб келиши мумкин бўлган вирусни бир неча кун ичида йўқ қилар экан. Бироқ Европа Иттифоқида бу препаратлар янги вирусдан даволанишга ҳеч қандай ёрдам бермайди, деб ҳисоблашади.
Саудия Арабистони Ҳажни ташкил қилиш бўйича вазири Муҳаммад Бантен телевидение орқали COVID-19 коронавирус пандемияси сабабли мусулмонларни муқаддас Макка шаҳрига ҳажга боришни кейинга қолдиришга чақирди. Саудия Арабистонида Макка шаҳрига, яна бир муқаддас шаҳар саналган Мадинага ва мамлакат пойтахти ар-Риёдга кириш аллақачон ёпилган. Мамлакат чегараларни ёпиб қўйди, жамоат транспорт ҳаракати чекланган.
Владимир Василев Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш марказининг I даражали «Уммат олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирланди. Бугун, 28 март куни Доғистон Республикаси раҳбари Владимир Васильев, Доғистон муфтийси Шайх Аҳмад Афанди Абдулаев билан учрашув чоғида Доғистон Республикаси уламолар кенгаши раиси унга Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш марказининг I даражали "Уммат олдидаги хизматлари учун" мукофотини топширди.
Шу билан бир пайтда, Эрон Ислом Республикаси бу жиноят ижрочилари ва буюртмачилари ҳозирча маълум эмаслигини айтди. Лекин шунга қарамай, жиноятчиларни қидириш ишлари давом эттирилмоқда. 31 март куни Яқин Шарқда яна бир воқеа содир бўлди, уни террорчилик ҳаракати деб аташ мумкин. Номаълум шахслар Эроннинг "ҳаворанг ёқилғиси" Туркияга етказиладиган газ қувурини портлатишди.
Ар-Риёд Москва билан давом этаётган қарама-қаршилик давомида суюлтирилган газ нархини максимал даражада туширишга қарор қилди. Бу Россия Федерацияси иқтисодиёти учун янги зарба бўлади, чунки саудияликлар демпинги жумладан, Россия мижозларига қаратилган.
Эрон парламенти депутати Азиз Ахбаряннинг маълум қилишича, шиалар учун муқаддс саналган Қум шаҳри аввалгидек зиёратчиларни, жумладан, чет элликларни қабул қилишда давом этмоқда. Қум юқумли касалликнинг тарқалиш ўчоғига айланди, айнан шу ерда дастлабки ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилди.
Аввалроқ касал бўлиб қолган Ксенофонт монастирининг 55 яшар роҳиби билан Буюк Британияга борган яна учта роҳибда коронавирус тести ижобий натижа берди, деб хабар қилади "Вима ортодоксиас" нашри. Биринчи коронавирус ҳолати Афон роҳибида 28 март куни топилган бўлиб, у Салоникида коронавирусга чалинганлар учун махсус жратилган АХЕПА касалхонасига жойлаштирилганди. Касаллик юқтирганларнинг ёши 40 дан 55 гача.
Дубай иқтисодиёт вазирлиги коронавирус эпидемияси шароитларида тиббий ниқоблар ва дезинфекция воситалари нархини ошириб юборган учта дорихона жарима тўлашига тўғри келишини маълум қилди. Жарима миқдори ҳақида хабар берилмади.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео коронавирусга қарши курашни енгиллатиш учун Эрон ва бошқа давлатларга нисбатан санкциялар режими юмшатилиши мумкин, деб баёнот берди. Помпео Доналд Трамп маъмуриятида бундай баёнот билан чиққан биринчи вакилдир. Унинг таъкидлашича, санкциялар тиббиёт ускуналари ва инсонпарварлик юкларига нисбатан амал қилмайди.
Белоруссия коронавирусга қарши курашда Россиядан ёрдам сўради. Бу ҳақида «Коммерсантъ» газетаси Россия давлат структураларидаги манбаларига таяниб хабар берди. Нашр манбаларининг аниқлаштиришича, Минск Москвадан тиббий ниқоблар, тест-тизимлар ва ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратлари сўраган.
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз имзолаган фармонга кўра, коронавирус касаллиги билан боғлиқ тиббий хизматлар ҳам давлат, ҳам хусусий тиббиёт муассасалари томонидан бепул кўрсатилади. Соғлиқни сақлаш вазири доктори Тауфик бин Фаузан ал-Рабийянинг айтишича, фармон Саудия Арабистони фуқароларига нисбатан ҳам, чет элликлар, жумладан, қироллик ҳудудида ноқонуний бўлиб турганлар учун ҳам амал қилади.