"Қумга чет элликлар келиши давом этяпти. Бу муаммони ҳал қилиш керак. Коронавирус каби касалликка жиддий муносабатда бўлиш керак ", - деди у.
Бир неча кун олдин интернетнинг Эрон сегментида жойлаштирилган видеода Қум шаҳрига етиб келган бир неча автобус зиёратчилар тасвири муҳрланган эди. Бу ерга гап афғонлар ёки покистонликлар ҳақида кетаётган бўлиши эҳтимоли юқори.
Охирги 24 соат ичида Эронда 141 киши ўлди, коронавирус қурбонлари умумий сони 2898 кишини, касалликка чалинганлар эса, расмий маълумотларга кўра, 44606 кишини ташкил қилди.
Таъкидлаш жоизки, Саудия Арабистони ислом динининг иккита асосий муқаддас шаҳри – Макка ва Мадинани ташриф буюрувчилар учун ёпиб қўйди. У ерда қаттиқ карантин жорий қилинган, кириш ва чиқиш йўллари ёпиб қўйилган.
Коронавирусга қарамай, Эронга зиёратчилар келишда давом этмоқда
Эрон парламенти депутати Азиз Ахбаряннинг маълум қилишича, шиалар учун муқаддс саналган Қум шаҳри аввалгидек зиёратчиларни, жумладан, чет элликларни қабул қилишда давом этмоқда. Қум юқумли касалликнинг тарқалиш ўчоғига айланди, айнан шу ерда дастлабки ўлим ҳолатлари ҳам қайд этилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси