Абу Муслим
Филиппин президенти Родриго Дутерте хавфсизлик хизмати ходимлари коронавирус пандемияси муносабати билан жорий қилинган карантин режимини бузган ҳар бир кишига қарата ўқ узилишини талаб қилди. Бу ҳақида пайшанба, 2 апрель куни хорижий ОАВ, хусусан, France 24 нашри давлта раҳбарининг телемурожаатига таянган ҳолда маълум қилди.
Францияда коронавирус оқибатида вафот этганлар умумий сони беш минг кишидан ошди, жумладан, қариялар уйларида 884 киши ўлди. Бу ҳақида Франция соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Жером Саломон маълум қилди, деб хабар беради Le Figaro.
Ўтган ҳафта АҚШда 6,65 миллиондан ортиқ киши ишсизлик нафақасини олиш учун мурожаат қилди. Гуардиан хабарига кўра, сўнгги расмий маълумотлар COVID-19 пандемиясининг АҚШ иқтисодиётига ҳалокатли иқтисодий таъсирини кўрсатмоқда.
Коронавирус бўйича эпидемиологик вазиятга кўра, соат 23: 15да Қозоғистонда яна 12 та янги вирус инфекцияси қайд этилди, деб хабар беради Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Жонс Хопкинс университети ҳисоблагичида акс этган расмий статистик маълумотларга кўра, COVID-19 туфайли тасдиқланган ўлим ҳолатлари сони 50 мингдан ошди. Пандемия ривожланишини кузатувчи интерфаол харитага эга бўлган Мэриленд Америка тадқиқот университети маълумотларига кўра, COVID -19 вирусидан 50230 киши вафот этган.
Associated Press хабарига кўра, Эрон парламенти спикери Али Ларижаний коронавирус билан касалланган. У вирусни юқтирган мамлакатдаги энг юқори мартабали расмий шахсга айланди. Ларижани касаллангани ҳақида парламент ўз веб-сайтида хабар бериб, унинг карантинда даволанишини айтди.
Белорусия президенти Александр Лукашенконинг фикрича, баъзи "кучли" давлатлар COVID-19 коронавирус пандемияси туфайли юзага келган вазиятни дунёдаги таъсир доираларини қайта тақсимлаш учун ишлатмоқчи. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Лукашенко пайшанба куни "Мир" халқаро телерадиокомпаниясининг Беларусиядаги ваколатхонасига берган интервюсида шундай баёнот билан чиқди.
АҚШда коронавирус қурбонлари сони 5,1 минг кишидан ошди, мамлакат бўйлаб касаллик юқтириб олганлар умумий сони 215 минг кишидан ошди, хабар қилади американинг Джон Хопкинс университети. АҚШ федерал ва маҳаллий статистикаси йиғиндисини чиқрадиган университет маълумотларига кўра, тасдиқланган ҳолатлар сони 215 417 тани, ўлим ҳолатлари сони – 5116 таи ташкил қилди.
Россия Федерацияси Президенти Путин коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга бағишланган телевидение орқали ўзининг иккинчи чиқишида илгари қабул қилинган чоралар 30 апрелгача чўздирилишини маълум қилди, чунончи: ҳамма кунлар иш ҳақи ва иш ўринлари сақланган ҳолда барча кунлар ишдан холи ҳисобланади.
АҚШ Энергетика вазирлиги хусусий нефт компанияларига ёқилғи захираларини тўплаш учун давлатнинг фавқулодда нефт омборларини ижарага беришга имкон беради, таъкидланишича, бу Трампнинг фармонидан кейин кучга кирган. 1 апрел куни хусусий нефт компанияларига ёқилғи захирасини тўплаш учун давлатнинг фавқулодда ҳолатлардаги нефт омборларини ижарага олишга рухсат берилади.
"Американинг Нью-Йорк штати глобал эпидемия марказига айланди. (...) Covid-19 дан ҳозирда мингдан ортиқ Нью-Йорк аҳолиси вафот этди, - деб ёзади немис нашри Die Zeit. – Кўплаб касалхоналардаги вазит ҳалокатли, кўп нарса: ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратлари, ниқоблар, ҳимоя кийимлари, персонал, ўринлар етишмаяпти. Ўтган ҳафта New York Post нашри Covid-19 оқибатида биринчи тиббиёт ходими вафот этгани ҳақида маълум қилди.
Коронавирус туфайли Франция бўйлаб ҳаракатланишнинг икки ҳафталик чекланиши туфайли, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари деярли 360 мингта жарима солди, деди чоршанба куни Франция ички ишлар вазири Кристоф Кастанер.