close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистони: ноқонуний муҳожирлар коронавирусда бепул тиббий хизмат кўрсатилиш ҳуқуқига эга бўлдилар

Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз имзолаган фармонга кўра, коронавирус касаллиги билан боғлиқ тиббий хизматлар ҳам давлат, ҳам хусусий тиббиёт муассасалари томонидан бепул кўрсатилади. Соғлиқни сақлаш вазири доктори Тауфик бин Фаузан ал-Рабийянинг айтишича, фармон Саудия Арабистони фуқароларига нисбатан ҳам, чет элликлар, жумладан, қироллик ҳудудида ноқонуний бўлиб турганлар учун ҳам амал қилади.

Шундай қилиб, ноқонуний муҳожирлар биринчи марта коронавирусга шубҳа туғилганда ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлдилар.
"Бу меҳмондўст мамлакатимиз учун анъанавий одатдир. Бу инсонпарварлик нуқтаи назаридан жуда муҳимдир. Бу аҳолини касалликдан энг самарали ҳимоя қилиш сиёсатимизга мос келади", деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Муҳаммад ал-Абд ал-Али.
30 март куни қиролликнинг касаллик юқтирган аҳолиси сони 1445 кишига этди. Улардан саккизтаси вафот этган, 115 киши тузалди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase