"Иқтисодиёт вазирлигининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси Жумеира, ал-Хованидж ва Мардифда жойлашган учта дорихонага жарима солди. Дастлабки икки дорихонада оширилган нархда ниқоблар сотилди, учинчисида - антисептиклар", - дейилади вазирлик баёнотида.
Дорихона эгалари такрорий қоидабузарликлар нафақат жарималарнинг кўпайишига, балки дорихоналарнинг ёпилишига ҳам олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди. Нархларнинг ҳаддан ташқари оширилишига дуч келган фуқаролар вазирликнинг ишонч телефонига мурожаат қилишлари сўралди.
Таъкидлаш жоизки, расмийлар дўкон эгаларини бир неча бор мижозлар билан бирдам бўлишга ва юқори талабга эга бўлган маҳсулотлар нархини ошириб юбормасликка чақиришган. Шунингдек, улар ишлаб чиқарувчилардан ниқоб ва дезинфекциялаш воситаларининг улгуржи нархларини пасайтириш йўлларини излашларини сўрадилар.
Дубайда тиббиёт ниқобларнинг нархини ошириб юборган дорихоналарга жарима солинди
Дубай иқтисодиёт вазирлиги коронавирус эпидемияси шароитларида тиббий ниқоблар ва дезинфекция воситалари нархини ошириб юборган учта дорихона жарима тўлашига тўғри келишини маълум қилди. Жарима миқдори ҳақида хабар берилмади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар