Абу Муслим
Саудиялик эндокринолог Абдурраҳмон аш-Шайх қироллик аҳолиси саломатлик ҳолатининг хавотирга соладиган баҳосини айтди – Саудия Арабистони аҳолисининг қарийб ярми бир хил касалликдан азият чекар экан. 40 фоиздан ортиқ саудияликлар турли даражадаги семиришдан азият чекади, бунинг натижасида катта ёшдаги аҳолининг 19 фоизи ёки 3,8 млн кишига жиддий ташхис қўйилган – диабет.
Машҳур араб телебошовчи эркаклар табиати ва уларнинг аёлларга бўлган муносабатлари борасида берган изоҳлари туфайли ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ғазабига дучор бўлди. Мамлакатда Ҳамад Қалам номи билан машҳур бўлган Кувайт телебошловчиси Ҳамад ал-Али ижтимоий тармоқда эркаклар "ғайриихтиёрий равишда полигам" бўлиб, умр бўйи битта хотинни севадиган киши бўлишга қодир эмаслиги ҳақида ёзган.
Нуфузли Ислом даъватчиси Тариқ Рамазон тўқима айбловлар ва асоссиз далиллар билан оиласидан ажралган ҳолда турмада ўтирган бир пайтда Франция президенти Эммануэл Макрон ўзининг саройида “аёл имом” Ширин Ханқанни қабул қилди (фотосуратда).
Барча террористик ҳужумлар орасида ОАВда ўзини мусулмонларга мансуб деб ҳисоблайдиган радикал гуруҳлар томонидан содир этилган ҳаракатлар кўпроқ ёритиб борилмоқда. Янги тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, барча террор ҳужумлари орасида ОАВда ўзини мусулмонларга мансуб деб ҳисоблайдиган радикал гуруҳлар томонидан содир этилган ҳаракатлар кўпроқ ёритиб борилмоқда.
Чоршанба куни мусулмонлар дунёсининг энг йирик мамлакатида 190 миллиондан ортиқ киши навбатдаги президентни сайлаш учун сайлов участкаларига (уларнинг умумий сони 805 мингдан ортиқни ташкил қилади) ташриф буюриши кутилмоқда. Овоз беришдан олдин асосий эътибор сиёсатга эмас, мафкурага қаратилган кучли қарама-қаршиликдаги сайлов кампанияси бўлиб ўтди. Шундай қилиб, Индонезиядаги сайловлар ҳақида нималарни билиш керак?
Жанубий Осиё мамлакатлари ОАВда мактаб директори томонидан қилинган жинсий шилқимликдан шикоят қилганидан сўнг устига бензин қуйиб ёқиб юборилган бангладешлик мактаб ўқувчиси бўлган қиз воқеаси катта шов-шувларга сабаб бўлди. Бангладешнинг Dhaka Tribune нашри ёзишича, рўй берган воқеага БМТ ҳам эътибор қаратди. БМТнинг Бангладешдаги доимий вакили Миа Сеппо (Mia Seppo) мамлакат ҳукуматини рўй берган воқеани адолатли тергов қилишга чақирди.
Умумий ҳисобда 23 миллионга яқин қиз бола фақатгина уларнинг ота-оналарини туғилажак боланинг жинси қониқтирмагани ва улар нормал кечаётган ҳомиладорликни тўхтатишга қарор қилгани туфайли дунёга келмаган. Таққослаш учун: 23 млн киши бу – Испания аҳолисинниг ярми ёки бутун Австралия аҳолиси билан тенг демакдир. Бу Бельгия ёки Кубада яшайдиган одамлардан икки баравар, Дания ёки Финляндия аҳолисидан тўрт баравар кўп демакдир.
Бу мақола сарлавҳаси яқинда АҚШда нашр қилинган китоб номининг ўзгинаси. Мазкур китобда, Аллоҳга бўлган ийммоннинг мия ва асаб тизими ҳамда рухий фаолиятга қандай таъсир қилиши ҳақидаги ажойиб илмий кашфиётлари ҳақида сўз боради. Пансилвания штатининг профессори Эндрю Нюберг (Andrew Newberg M.D.) ҳамда унинг ҳамкасби университетнинг рухият ва рухий кечинмаларни (психика) тадқиқот қилиш марказининг ҳодими Марк Роберт Уолдманлар (Mark Robert Waldman) мазкур китобнинг муаллифлари ҳисобланади. Бу олимлар яна кўп китобларнинг муаллифи ҳамдир.
Аёллар соқолликларни кўрганда ақлу-хушини йўқотиб қўяди, чунки биладики: улар қолган эркаклардан кўра нафақат сексуал бўлиб кўринади, балки соғлиғи кучлироқ, ҳеч қачон совқотмайди ва доим намланган ҳолда юради. Диққат: ушбу мақолада соқол қўйиш кучли тарғиб қилинади. Материал иккинчи даражали самарага эга – уни ўқигандан кейин соқол олиш истаги йўқолади.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Бош штаб бош бошқармаси террорчи ташкилотлар деб, Россиянинг ўзи эса – терроризмни тарқатадиган давлат деб тан олиниши лозим. Бу ҳақида Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Турчинов баёнот берди.
"Айтинг: "Ҳамду сано Аллоҳ, учундир. Яқинда у сизларга ўз оят-мўьжизаларини кўрсатур. Бас, сизлар у (мўъжизаларни) тан олурсизлар (лекин у кунда тан олишингиз сизларга фойда бермас)”. (Эй Муҳаммад), Парвардигорингиз сизларнинг қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир" (Намл сураси, 93 оят).
Бу дунёга кўзлари кўрмайдиган ҳолда келган афғонистонлик муҳожир қиз Қуръон ҳофизи бўлди. 18 ёшли Ҳамида Ўзбек Муқаддас Китобнинг матнини ватанида ёд олди ва Туркияда ўқишни тугатди, дея ёзади Yeni Şafak. Ҳамида, унинг укаси ва ота-онаси Aфғонистондан Туркиядаги Қиршаҳарга бундан икки йил олдин кўчиб келганди. Ўзбекнинг яна уч нафар укаси ва синглиси ватанида қолиб кетган.