18.04.2019 21:48
Кўзлaри кўр қочоқ қиз Қуръон қориясигa aйлaнди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
Бу дунёга кўзлари кўрмайдиган ҳолда келган афғонистонлик муҳожир қиз Қуръон ҳофизи бўлди. 18 ёшли Ҳамида Ўзбек Муқаддас Китобнинг матнини ватанида ёд олди ва Туркияда ўқишни тугатди, дея ёзади Yeni Şafak. Ҳамида, унинг укаси ва ота-онаси Aфғонистондан Туркиядаги Қиршаҳарга бундан икки йил олдин кўчиб келганди. Ўзбекнинг яна уч нафар укаси ва синглиси ватанида қолиб кетган.