close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Олимлар селектив абортлар қурбонлари сонини ҳисоблаб чиқдилар

Умумий ҳисобда 23 миллионга яқин қиз бола фақатгина уларнинг ота-оналарини туғилажак боланинг жинси қониқтирмагани ва улар нормал кечаётган ҳомиладорликни тўхтатишга қарор қилгани туфайли дунёга келмаган. Таққослаш учун: 23 млн киши бу – Испания аҳолисинниг ярми ёки бутун Австралия аҳолиси билан тенг демакдир. Бу Бельгия ёки Кубада яшайдиган одамлардан икки баравар, Дания ёки Финляндия аҳолисидан тўрт баравар кўп демакдир.

Бундай кенг кўламли тадқиқот маълумотлари шу ҳафта америка Миллий фанлар академияси журналида чоп этилди.
Олимлар бутун дунё бўйлаб сўнгги бир неча ўн йиллик учун туғилиш кўрсаткичлар ҳақида маълумотарни таҳлил қилиб чиқдилар ва бу вақт давомида бирданига бир нечта мамлакатда туғилган чақалоқлар жинсий нисбатида кескин ўзгариш рўй берганлигини қайд этдилар. Кўпроқ ўғил болалар ва анча кам миқдорда қиз болалар туғила бошлади.
Бу тенденция айниқса, 11 мамлакатда жумладан, собиқ иттифоқ таркибига кирган уч давлат: Грузия, Арманистон ва Озарбайжонда яққол намоён бўлди. Бироқ сунъий равишда тўхтатилган ҳомиладорлик ҳолатларининг аксарият қисми аҳолиси сони энг катта бўлган мамлакатлар – Хитой ва Ҳиндистон зиммасига тўғри келади.

Хоҳланмаган қизлар

Ҳар туғилган 100 та қиз болага ўртача 105 та ўғил чақалоқ тўғри келади. Бироқ йилдан йилга бу нисбат у ёки бу томонга (1,03-1,07) ўзгариши мумкин, лекин бу қайси мамлакатда бўлишидан қатъи назар, учнчалик сезиларли бўлмайди.
Бироқ бундан 40 йиллар муқаддам пайдо бўлган ҳали туғилмаган боланинг жинсини она қорнида аниқлаш технологияси селектив абортлар амалиётини юзага келтирди.
Бўлғуси ота-она ўғил бола ёки қиз бола кутаётганлигидан келиб чиқиб, болани қолдириш ёки ундан халос бўлиш ҳақида қарор қабул қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Туғилиш кўрсаткичлари устидан назорат ва болалар сонинниг пасайиш умумжаҳон тенденциясини ҳисобга олиб, тобора кўпроқ оилалар, агарда уларни туғилажак боланинг жинси қониқтирмайдиган бўлса яна бир бор ҳаракат қилиб кўришга қарор қилмоқда. Бунда кўпчилик маданиятларда анъанавий равишда ўғил бола туғилиши фзал кўрилишини қайд этиш мумкин.
Айнан шу сабабдан кўплаб мамлакатларда шифокорларга туғилажак боланинг жинси ҳақида – айниқса, аборт қилиш имкони энг кўп бўлган ҳомиладорликнинг илк босқичларида ота-онасига хабар қилиш қонунчилик билан тақиқлаб қўйилган.

Ўғил болалар сони ҳаддан ташқари кўп

1970 йилдан 2017 йилгача бўган даврда икки юздан ортиқ мамлакатда туғилиш кўрсаткичлари динамикасин ўрганиб чиққан америкалик ва сингапурлик олимлар туғилган чақалоқлар жинси нисбати кескин ва номутаносиб равишда ўзгарадиган бир қатор аномалияларни аниқладилар.
Масалан, Хитойда 2005 йил туғилган 100 та қиз чақалоққа 118 та ўғил бола, Ҳиндистонда эса бундан ўн йил олдин – 111 та ўғиб бола тўғри келган.
Яна тўққизта мамлакат: Озарбайжон, Албания, Арманистон, Вьетнам, Грузия, Тайвань, Тунис, Черногория ва Жанубий Кореяда ўғил болалар туғилиши кўрсаткичининг кескин кўтарилиши қайд этилди.
Селектив абортлар қамраб олган биринчи мамлакат Ҳиндистон бўлди. Номутнаосиб равишда кўп ўғил болалар 1975 йил туғила бошлаган ва бу тенденция ҳамон давом этиб келмоқда.
1980-йиллар бошларида худи шундай ҳолат Хитой, Корея, Тайвань, Тунис ва Черногорияда қайд этила бошлади. Қолаверса, бугунги кунга келиб, жинслар ўртасидаги нисбат бу мамлакатлар учун нормал ҳолатга қайтган, Хитой бундан мустасно – бу ерда ҳар 100 та қиз болага ҳамон 114 та ўғил бола туғилмоқда.
Собиқ Совет иттифоқининг уч республикаси - Грузия, Арманистон ва Озарбайжонда селектив абортлар сонининг кескин ортиши Иттифоқ парчаланиб кетгандан кейин, 1991-1992 йил рўй берган ва қиз болалар туғилиш кўрсаткичларининг кескин пасайиши билан биргаликда кузатилган.
Агар Грузияда бу нисбат тенглашиб улгурган бўлса, Арманистон ва Озарбайжонда селектив абортлар амалиёти ҳамон кенг тарқалган. 2017 йил туғилган ҳар 100 та қиз болага бу ерда ўртача 112-113 та ўғил бола тўғри келган.

Манба: ББС Рус хизмати
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase