Абу Муслим
Пайшанба куни Туркияда коронавирус билан боғлиқ ўлимлар кундалик ўсиши энг юқори кўрсаткичи қайд этилди, бунда ўлганлар сони 28 фоизга, яъни 277 кишидан 356 кишигача ўсди. Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Коджа ўзининг ҳар кунга брифингида айтганидек, сўнгги 24 соат ичида 79 киши ваот этди, яна 2456 киши ижобий натижа берди, натижада касалланганлар умумий сони 18135 кишига етди.
Патриарх Кирилл проваславларнинг Худонинг меҳр-муҳаббати белгиси бўлган «Умиление» иконаси билан шаҳарни айланиб чиқди. У эпидемиядан халос бўлишини сўраб дуолар қилибди. «Интерфакс» хабарига кўра, патриарх кортежи узунлиги 109 км.ни ташкил қиладиган МКАДнинг ташқи томони бўйлаб саёҳат қилди.
Февраль ойининг бошларида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус ҳақида фейк-хабарлар тарқалишини «инфодемия» деб атади. Лекин огоҳантиришларга қарамай, ижтимоий тармоқларда ёлғон хабарлар тарқалишда давом этяпти. Биз Францияда энг тарқалган фейк-хабарларни тўплаб, уларга изоҳ бердик.
Шаҳар расмийлари одамларни уйда қолишга ундашди, чунки 13 миллионлик аҳолиси бўлган шаҳарда сўнгги кунларда ушбу касаллик ҳолатлари кўпайган. Якшанба куни эрталабки янгиликлар дастурида, губернатор Юрико Коике аҳолини кераксиз юришлардан қочишга чақирдди ва "ҳаёт хавф остида" деб таъкидлади.
Россия Президенти Владимир Путин нефт қазиб олишни қисқартириш бўйича ОПЕК+ битимини имзолашга тайёрлигини билдирди. Нефт уруши катта йўқотишлар билан ютқазилди. Россия Президенти Владимир Путин нефт урушида «таслим бўлди». У нефт қазиб чиқариш ҳажмини қисқартириш бўйича ОПЕК+ битимини имзолашга тайёрлагини оммавий равишда билдирди. Бу ҳақида Кремл матбуот хизмати маълум қилди.
Буюк Британиянинг академик ҳамжамияти вакиллари 5G уяли миноралари коронавирус тарқалишига ёрдам беради деган миш-мишларни кескин қоралаб чиқишди. Бу ҳақда "Би-би-си" хабар бермоқда. Хусусан, Англия Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг тиббиёт директори Стивен Повис бундай хабарларни "сохта янгиликларнинг энг даҳшатли тури" деб атаган ва микробиология профессори Саймон Кларк уларни "мутлақ ахлат" деб таърифлаган.
«Ал-монитор» халқаро интернет портали исроиллик вазир, ултра-ортодоксал яҳудий Яков Лицманнинг сўзларидан иқтибос келтирди. "Биз ибодат қиламиз ва умид қиламизки, Масиҳ Пасха вақтига келади, ва ишончим комилки, Худо бизни Мисрда қутқарганидек, Масиҳ ҳам бизни қутқаради", - деди у 22 март куни.
"2017 йилда Пентагон махсус маърузасида Оқ уйни вентиляторлар, ниқоблар ва касалхоналарда ўринлар етишмаслигидан огоҳлантирган ва вирусли касалликнинг пандемияси эҳтимоли борлигига ишора қилган, аммо АҚШ маъмурияти зарур чораларни кўрмаган", дейилади The Nation хабарида.
Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиёти деярли тўхтаб қолди, бу тарихда биринчи марта содир бўлди ва вазият 2008-2009 йиллардаги глобал инқироз даврига қараганда анча ёмон. Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристалина Георгиева брифинг давомида жаҳон иқтисодиёти тўхтаб қолганини айтди, деб ёзади Znak.ru.
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Фейсал бин Фархан ал-Саид Россия ҳукуматини ОПЕК+ битимини барбод қилганликда айблади. Унинг айтишича, айнан Кремль ушбу битимни барбод қилган ва нефть нархини тушириб юборган. ОПEК+ янги музокаралари арафасида Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар яна ёмонлашди.
"Коронавирус инфекцияси билан касалхонага тушган одамлар, агар тиббий суғуртаси бўлмаса ёки уларнинг суғурта компанияси улар олган тиббий ёрдам суғурта бўйича кўзда тутилган хизматлар қаторига кирмайди деб қарор қиладиган бўлса, 42486 дан 74310 долларгача тўлашга мажбур бўлишларига тайёр бўлишлари керак", - деди FAIR Health мустақил ташкилоти маълумотларига таянган ҳолда CNBC.
Арманистонга охирги суткада коронавирус юқтириб олганлар сони 34 кишига ортди ва 770 кишини ташкил қилмоқда, хабар қилинади соғлиқни сақлаш вазилигининг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш миллий маркази сайтида. Жума куни республика ҳукумати коронавирус тасдиқланган 736 та ҳолат ҳақида маълум қилди. Арманистонда COVID-19 оқибатида етти киши вафот этди.