close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Халқаро валюта жамғармасида жаҳон иқтисодиёти тарихда илк марта тўхтаб қолгани айтилди

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиёти деярли тўхтаб қолди, бу тарихда биринчи марта содир бўлди ва вазият 2008-2009 йиллардаги глобал инқироз даврига қараганда анча ёмон. Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Кристалина Георгиева брифинг давомида жаҳон иқтисодиёти тўхтаб қолганини айтди, деб ёзади Znak.ru.

"Биз Халқаро валюта жамғармаси тарихида ҳали бирон марта жаҳон иқтисодиёти тўхтаганини кўрган эмасмиз,- деди Георгиева. - Биз таназзулга юз тутмоқдамиз, бу глобал иқтисодий инқироздан ҳам баттар.
ХВЖ раҳбари пандемиянинг салбий оқибатларини баҳолашича, жаҳон ЯИМ 2009 йилдаги глобал молиявий инқироз даврига нисбатан 2020 йилда анча пасайиши мумкин. Унинг тикланиши дунё коронавирус пандемиясининг ривожланишини қанчалик тез тўхтатишига ва унинг оқибатларини бартараф этишга боғлиқ бўлади. Георгиева банкротлик, иш жойларининг қисқариши ва оммавий ишсизликнинг тўлқини ҳақида башорат қилмоқда, бу нафақат иқтисодиётни бузади, балки жамиятнинг пойдеворини барбод қилишга ҳам таҳдид солади.
Халқаро валюта жамғармаси раҳбари таъкидлаганидек, ривожланаётган мамлакатлар коронавирус пандемиясининг таъсиридан максимал азият чекмоқда. Унинг сўзларига кўра, уларнинг "ушбу икки томонлама инқироздан - соғлиқни сақлаш ва иқтисодий инқироздан ҳимоя қилиш учун ресурслари кам".
Шу пайтгача 85 та давлат фавқулодда молиявий ёрдам сўраб ХВФга мурожаат қилди. Жамғарманинг 75 йиллик тарихида илгари бундай бўлмаган.
Дунёда коронавирус инфекциясининг тез тарқалиши шароитида ривожланган мамлакатлар ҳукуматлари фуқаролар ва бизнесга турли молиявий ёрдам кўрсатиб, уларга молиявий ёрдам, кредит, божхона ва ижара имтиёзларини беришмоқда.
Аввалроқ Россия Марказий банки раҳбари Элвира Набиуллина ишдан холи деб эълон қилинган апрель Россия иқтисодиётига ЯИМнинг 1,5-2 фоизига тушиши мумкинлигини айтди.
Шу билан бирга, Москва мэри Сергей Собяниннинг айтишича, агар муҳтожларга ва мажбурий дам олиш кунларида азият чекаётганларга пул тарқатиш бошланса, минтақавий бюджетлар издан чиқади.
Унинг сўзларига кўра, "кўпчилик корхоналарда айни пайтда ишламаётган ходимларни таъминлаш учун ресурслар етмайди".
"Биз ярим йилг ҳаммани таътилга юбориш кераклиги ҳақида гапираётганимиз йўқ", ахир "гап ҳозирч фақат бир ой ҳақида кетяпти", - деди яқинда Собянин.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase