Шу билан бирга, масалан, олти кунлик касалхонага ётқизиш учун суғурта қилинмаган беморларга 73300 доллар, суғурталанган беморларга эса тиббий муассасалар суғурта компанияларидан талаб қилган 38320 доллар миқдорида пул тўлашлари керак бўлади.
COVID-19 коронавирус пандемияси деярли бутун дунёга таъсир кўрсатди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, миллиондан ортиқ одам касалликни юқтириб олган, 50 мингдан ортиқ одам вафот этган.
Коронавирус билан касалланган америкаликлардан даволаниш учун ўн минглаб доллар талаб қилиниши мумкин, дея хабар беради CNBC.
"Коронавирус инфекцияси билан касалхонага тушган одамлар, агар тиббий суғуртаси бўлмаса ёки уларнинг суғурта компанияси улар олган тиббий ёрдам суғурта бўйича кўзда тутилган хизматлар қаторига кирмайди деб қарор қиладиган бўлса, 42486 дан 74310 долларгача тўлашга мажбур бўлишларига тайёр бўлишлари керак", - деди FAIR Health мустақил ташкилоти маълумотларига таянган ҳолда CNBC.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди