Судан: Ҳемедти "исломизм" билан қўрқитмоқда
Суданда мамлакат қуролли кучлари ва 100 000 кишилик ярим ҳарбийлаштирилган гуруҳ бўлган Тезкор ҳаракат кучлари ўртасида ҳокимият учун кескин кураш кетмоқда. Тинч аҳоли ҳалок бўлди, мамлакатнинг соғлиқни сақлаш тизими ва бошқа инфратузилмалари қулаш арафасида.
"Россиядаги давлат тўнтариши де-факто бошланди"
Россия Федерациясида Украина билан урушдаги мағлубият фонида юқори мартабали ҳарбий раҳбарият, жумладан Мудофаа вазири Сергей Шойгу ғойиб бўлди. Бу мамлакатда амалда давлат тўнтариши бошланганидан далолатдир. Бу фикрни украиналик сиёсий стратег Олеся Яхно ўзининг Фейcбук блогида билдирди.
Путин келаси ҳафта Шойгу «РФда давлат тўнтаришини амалга ошириши»дан қўрқяпти – АҚШ
ОАВ фикрига кўра, Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу давлатга хиёнатчи деб эълон қилинади ва суд қилинади.
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олингани ҳақида хабар чиқди
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди. Бу ҳақида Sputnik.kg республика Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) матбуот хизматига таяниб хабар беради.
Тўнтариш кимларга керак?
Ер ости бойликлари жиҳатидан Африканинг энг муҳим ўлкаларидан бири бўлган Суданнинг 2011 йили жануб ва шимол дея иккига бўлинишига сабаб бўлган хаос режаси янги тўнтариш билан давом этмоқда.
Гвинеядаги тўнтариш раҳбари: полковник Мамади Думбуя
Гвинеяда демократик йўл билан сайланган Президент Алфа Кондени ағдарган ҳарбий хунта раҳбари, полковник Мамаду Думбуя Исроил ва Францияда ҳарбий таълим олган.
Иорданиянинг ўнлаб расмийлари давлат тўнтаришини режалаштирганликда айбланиб ҳибсга олинди
ОАВлари шанба куни кечқурун Иорданиянинг ўнлаб юқори мартабали амалдорлари мамлакатда давлат тўнтаришига уринишда айбланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар беришди.
Трансферт эмас, тўнтариш
Трансферт ва у билан боғлиқ равишда конституцияга ҳокимликни қайта тақсимлашни мустаҳкамлаб қўядиган ўзгаришлар киритиш билан боғлиқ цирк ўткан куни масхарабозлик билан тугади. Биринчи аёл-космонавт Валентина Терешкова Давлат думаси йиғилишида конституцияга тузатишлар киритилгандан сўнг Владимир Путиннинг аввалги президентлик муддатларини бекор қилишни таклиф қилганидан кейин Давлат думаси раиси Вячеслав Володин мажлисига Кремл хўжайининг ўзи ташриф буюришини маълум қилди.
Туркия ҲҲК собиқ бош қўмондони 141 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Туркияда суд 2016 йил 15 июлда давлат тўнтаришига уринишга бошчилик қилган путч қатнашчиларига ҳукм эълон қилди. Анқарада ўта оғир жиноятлар бўйича 17-суд давлат тўнтаришига уриниш куни Туркия ҲК Бош штаби биносида бўлиб турган давлат жиноятчиларига ҳукм чиқарди, деб хабар беради «Анадолу».
Мисрда ҳарбий тўнтариш (2013)
2013 йилнинг 3 июлида Миср Мудофаа вазири Абдулаттоҳ Ас-Сисий президент Муҳаммад Мурсийнинг ағдарилгани ва Конституциянинг амал қилиши тўхтатилгани ҳақида эълон килди. Мурсий уй қамоғига жойлаштирилди, сўнгра расман бир қатор айбловлар эълон қилинган ҳолда ҳибсга олинди.