Босқинчи мамлакат президенти Владимир Путин Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу «келаси ҳафта Россия Федерациясида давлат тўнтариши содир этиши мумкин»лигидан қўрқади. Журналист Джеймс Пачилео бу ҳақида ўз твиттер-аккаунтида АҚШдаги расмийларнинг тахминларига таяниб ёзади.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтонда Кремл раҳбари мудофаа вазирининг истеъфосини тайёрлаётгани мумкин деб ҳисоблайди. Шойгу давлатга хиёнатчи, коррупциячи деб эълон қилиниши ва судга берилиши мумкин.
Шойгу деярли 10 йил давомида Россия мудофаа вазири бўлиб келяпти. У ушбу лавозимга 2012 йил 6 ноябрда тайинланган. Бунгача у 8 йил давомида фуқаро мудофааси, фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш вазири лавозимида ишлаган. Россия хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси, Путиннинг энг яқин сафдошларидан бири ҳисобланади ва ҳатто оммавий ахборот воситаларида унинг вориси сифатида қаралади.
Путин келаси ҳафта Шойгу «РФда давлат тўнтаришини амалга ошириши»дан қўрқяпти – АҚШ
ОАВ фикрига кўра, Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгу давлатга хиёнатчи деб эълон қилинади ва суд қилинади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди