close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Гвинеядаги тўнтариш раҳбари: полковник Мамади Думбуя

Гвинеяда демократик йўл билан сайланган Президент Алфа Кондени ағдарган ҳарбий хунта раҳбари, полковник Мамаду Думбуя Исроил ва Францияда ҳарбий таълим олган.

Думбуя илк бора жамоатчилик олдида 2018 йил 2 октябрда, Гвинея мустақиллигининг 60 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган тадбирларда кўриниш берган.
Гвинея мустақиллигига бағишланган тадбирларда полковник Думбуя бошчлигидаги махсус отряд (GFS) ҳукумат томонидан олқишланган. Бугун эса у Африка мамлакатида тўнтариш содир этган хунта раҳбари сифатида маълум.
«Анадолу» агентлиги полковник Мамаду Думбуя ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотлар тўплади.
Думбуя 1980 йил Гвинея шарқидаги Мали ва Кот д’Ивуар билан чегарадош Канкан минтақасида туғилган.
Францияда яшаган пайтида Думбуя француз аёлига уйланган ва Франция фуқаролигини олган. Ушбу никоҳдан унинг уч фарзанди туғилган.
Думбуя Исроил Халқаро хавфсизлик Академияси, Сенегал пиёдалар билим юртида таҳсил олган ва Париж ҳарбий билим юртини аъло баҳоларга тамомлаган. Шунингдек, у Габонда ҳам турли курсларда ўқиган.
15 йиллик ҳарбий карьераси давомида Думбуя Афғонистон, Кот д’Ивуаре, МАРдаги операцияларда қатнашган, Исроил, Буюк Британия ва Гвинеяда шахсий қўриқлашга ўқитиш бўйича курсларда иштирок этган.
Бўлғуси хунта раҳбари АҚШ Aфрика Қўмондонлиги (AFRICOM) француз ва америка ҳарбийлари томонидан ўқитилди. Шунингдек, у AFRICOM томонидан ташкил этилган "Флинтлок" ҳарбий машғулотларида иштирок этган. Малидаги тўнтариш етакчиси Ассими Гоити ҳам ушбу машғулотларда иштирок этгани диққатга сазовордир.
2018 йил Гвинея президенти Конде Думбуяга ватанига қайтиш ва GFS раҳбарлигини кулга олишни топширди.
Кейинроқ Думбуя GFSни мустақил структурага айлантиришга уринди, бу эса ҳукуматга ишончсизликни юзага келтирди.
Май ойида Думбуя мустақиллик талаб қилишни давом эттирадиган бўлса, уни қамоқ кутяпти деган миш-мишлар тарқалди.
Думбуя ҳокимиятни қўлга олгани ҳақида Twitterда видеомурожаат орқали маълум қилди. Ўша куниёқ Думбуянинг баёноти RTG давлат телевидениеси орқали жамоатчиликка эълон қилинди.
Полковникнинг сўзларига кўра, уни бундай қадамга мамлакатдаги вазиятнинг ёмонлашиб бораётгани мажбур қилган. У шунингдек, Миллий бирлик ва тараққиёт қўмитаси (CNRD) ташкил этилиши ҳақида маълум қилди.
Ўз баёнотида Думбуя тинчлик мавзусига тўхталиб, Гвинеяни сурункали муаммолардан халос этиш учун зудлик билан ҳаракат қилишга ваъда берди.
Хунта раҳбари 6 сентябрь куни @PresidentCNRD номи остида Twitterда саҳифа очди. Биринчи хабарида Думбуя қуйидагиларни ёзди: «Гвинея гўзал аёлга ўхшайди. Бундан буён уни зўрлашимиз эмас, балки унга нисбатан муҳаббат намоён этишимиз керак».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase