Давлат Думасига келиб, у тахминларни алдамади. Путин бундай тузатишни битта шарт бўйича – уни Конституциявий суд томонидан маъқуллаш шартида рози бўлди. Россиядаги, умуман олганда судлар, хусусан, ушбу суд ҳам "принципиаллик" ва "мустақиллик" билан ажралиб туриши сабабли, бирон бир соғлом фикрлайдиган одам у қандай қарор қабул қилишига шубҳа қилмайди.
Бу шуни англатадики, 2024 йилда, унинг президентлик муддати "бекор қилинганлиги" сабабли тугаганида, Путин 6 йил муддатга янги президентлик даврига кўтарилиш учун "қонуний" имкониятга эга бўлади ва кейин 2036 йилгача шу тарзда ҳокимиятда қолади.
Агар у муваффақият қозонса, Путин нафақат 1917 йилдан бери, балки Романовлар сулоласи подшоҳлари билан таққослаганда ҳам Россиянинг энг узоқ ҳукмронлик қилган ҳукмдори сифатида тарихга тушади, эҳтимол унинг ҳукмронлик даври номинал бўлган Пётр I дан ташқари.
Аслида яқинда бу борада жамоатчилик фикрини тайёрлаш бўйича фаол иш олиб борилди. Унинг ўзи Давлат Кенгаши, Давлат Думаси ва Ҳукуматнинг ваколатларини оширишни таклиф қилди, бу эса баъзилар учун мувозанатли тизимни яратмоқчи бўлганлиги, уни ўз истеъфосига тайёрлаётганлиги ҳақида тасаввур уйғотади, у қайсидир вақтдан бошлаб Россияга кучли президентлик ҳокимияти кераклигини ва Давлат кенгаши унинг ўрнини босмаслиги кераклигини айтди. Яқинда эса, талабаларнинг у президентликдан чарчаганлиги ва мамлакатда ҳокимият алмашинувини таъминлашнинг фойдаси борми деган саволига жавоб берар экан, у президентликдан завқланишини айтди ва бу алмашинув фақат кейинроқ, Россия "кўпроқ ишончга эга бўлганда, жуда кўп ресурслар ва мой тўплаб олгач", зарур бўлганда амалга оширилишини айтди.
Россиянинг қимматли қоғозлари ва валютаси сўнгги икки кун ичида тушиб кетганлиги сабабли, "семириш у ёқда турсин – куним ўтса бўлгани" тушунарли бўлгани сабабли, демак, алмаштириш вақти эмас - камида 2036 йилгача.
Умуман олганда, аввалига трансферт очиқ тўнтаришга айланди. Агар 2012 йилда Путиннинг ҳокимиятга қайтиши, аслида конституция томонидан тақиқланган учинчи муддат эканлигини бу унинг ваколат муддатини кетма-кет икки муддатга чеклаши ва танаффусдан кейин ҳокимиятга қайтиши билан изоҳланган бўлса, энди унинг ваколатларини узайтириш уни энг уятсиз диктатуралар билан тенглаштиради.
Алоҳида сурбетлик шундаки, Путиннинг ўзи яқинда тузатишлар киритар экан, 2012 йилда унинг ҳокимиятга қайтишини таъминлаш учун киритилган икки атама сўзларидаги "кетма-кет" сўзини олиб ташлаш керак, ҳеч бўлмаганда президент лавозимидан, масалан, Давлат кенгаши раиси лавозимига ўтиш орқали ҳокимиятнинг расмий равишда ўзгаришини таъминлашни истайди деган хулосага келади. Аммо, афтидан, шунчаки унинг президентлик муддатининг бекор қилинишини ва бу уни ушбу ифодадан умуман чиқариб юборишини билар эди. Агар бу сурбетларча конституциявий ва давлат тўнтариши бўлмаса, унда тўнтариш нима?
Ушбу конституциявий тўнтариш, биз илгари ёзган конституцион тузум асосларига зид бўлган Путин конституциясида янги давлат мафкураси тамойиларини бирлаштириш билан бирга келади. Аммо, бугунги кунда юз бераётган воқеалар фонида аниқ бўладики, "Худога ишониш", "никоҳ эркак ва аёлнинг иттифоқи сифатида", "давлатни шакллантирувчи халқ", аҳоли олдидаги ижтимоий мажбуриятлар ҳақида ҳар қандай гап-сўзлар - бу ҳукуматнинг декорациясдан бошқа нарса эмас.
Фақат сўнгги икки куннинг ичида, "Роснефть" компанияси ўзининг ва хитойлик корпоратив манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ҳукумат кўплаб рус компанияларига катта йўқотишларни келтириб чиқарди ва оддий русларнинг фаровонлигини яна бир бор пасайтирди.
Аммо буни амалга ошириш учун, улар хоҳлаган пайтда буни қилишлари керак, улар ўз кучларини анъанавий қадриятлар, ватанпарварлик ва ижтимоий адолат декларациялари билан қамраб олган ҳолда мустаҳкамлашлари керак.
Абу Муслим таржимаси