ШҲТ МAТТнинг X халқаро илмий-амалий конференцияси...
2024 йилнинг 4-5 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг ўнинчи халқаро илмий-амалий конференцияси ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича иккинчи конференцияси бўлиб ўтади.
Саудия Арабистон шарққа юзландими?
Саудия Арабистоннинг Хитой билан яқин алоқалар ўрнатиши, оқибатда Эрон билан алоқаларни тузатиши ва Яманда хусийлар билан учрашувни бошлаши сўнгги вақтларда дунё сиёсатида энг кўп диққатни тортувчи воқеалардан бўлмоқда.
ШҲТ Афғонистон ривожланиши учун янги кун тартибини ишлаб чиқиши мумкин – Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми экани ва бугун афғон халқи қўшни ва хайрихоҳ давлатлар кўмагига ҳар қачонгидан ҳам муҳтожлигини таъкидлаган.
Патрушев ШҲТдаги ҳамкасбларини АҚШ билан биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказиш рисклари ҳақида огоҳлантирди
Бунда у АҚШ бошчилигидаги "Минтақавий ҳамкорлик 2022" ўқув машғулотлари Тожикистонда ўтказилаётганини назарда тутди
Путин Эрдўғанни Самарқанддаги ШҲТ саммитига таклиф қилди
Эрдўған Самарқанддаги ШҲТ саммитида иштирок этиши мумкин.
ШҲТга аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобга ўтиши мумкин – Лавров
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунлари бўйича брифинг чоғида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар миллий валюталарда ҳисоб-китобларга ўтиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
ШҲТ Ўзбекистондаги сайловларда қонунбузарликлар бўлмаганини айтди
Ўзбекистон президенти сайловлари миллий қонунчиликка мувофиқ, ҳеч қандай қоидабузарликларсиз ўтди ва қонуний ҳисобланиши мумкин. Бу ҳақида 25 октябр, душанба куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби муовини, республика раҳбари сайловларида кузатувчилар миссиясига раҳбарлик қилган Ерик Ашимов маълум қилди.
Эрон ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди
Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлади. Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ юбилей саммитида шундай қарор қабул қилинди. Эрон ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди
ШҲТ Эронни олқишлаб, Афғонистонни кутмоқда
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Эронни олқишлаб, Афғонистонни қабул қилишга тайёрланмоқда
ШҲТ «Толибон»нинг ғалабасига тайёрланмоқда
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ташқи ишлар вазирлари Тожикистон пойтахтида тўпланди. Икки кунлик учрашувнинг асосий мавзуси – НАТО кучларини олиб чиқиш билан Россия Федерациясида тақиқланган «Толибон» гуруҳи сўнгги 20 йил ичида ҳокимиятни эгаллашга ҳар қачонгидан ҳам яқинлашган Афғонистондаги вазият. Душанбедаги учрашув 16-17 июл кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитидан олдин бўлиб ўтмоқда.