"Шанхай ҳамкорлик ташкилотидан кузатувчилар миссияси Ўзбекистон президенти сайлови миллий Қонунчилик ва халқаро мажбуриятлар талабларига жавоб бергани, эркин, қонуний, демократик бўлганини таъкидлайди. Овоз бериш натижаларига шубҳа уйғотган қонунбузарликлар бу сайловларда аниқланмаган", - деди Ашимов брифингда.
Кун аввалида мустақил давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Ижрочи котиби Сергей Лебедев ҳам Ўзбекистон президенти сайлови очиқ ва демократик бўлганини айтган эди.
Ўзбекистонда президент сайловларида овоз бериш 24 октябр куни маҳаллий вақт билан 20:00 (Москва вақти билан 18:00) да якунланди.
Беш киши, жумладан амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилган. Мутахассисларнинг фикрича, у ғалаба учун асосий номзод ҳисобланади.
МСК маълумотларига кўра, сайловларнинг дастлабки натижалари 25 октябр куни маҳаллий вақт билан 16:00 да эълон қилинди.
ШҲТ Ўзбекистондаги сайловларда қонунбузарликлар бўлмаганини айтди
Ўзбекистон президенти сайловлари миллий қонунчиликка мувофиқ, ҳеч қандай қоидабузарликларсиз ўтди ва қонуний ҳисобланиши мумкин. Бу ҳақида 25 октябр, душанба куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бош котиби муовини, республика раҳбари сайловларида кузатувчилар миссиясига раҳбарлик қилган Ерик Ашимов маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси