close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ШҲТ Эронни олқишлаб, Афғонистонни кутмоқда

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Эронни олқишлаб, Афғонистонни қабул қилишга тайёрланмоқда

Қўшни мамлакатлар хавфсизлиги, жумладан, барқарорлик ва иқтисодий муаммолар Кобулдаги янги ҳукумат диққат марказида бўлиши кутилмоқда.
Афғонистонда АҚШ босқини тугаган заҳоти Тожикистон ва Ўзбекистон ўз эътирозларини қайтариб олди ва Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) тўлақонли аъзоси сифатида қабул қилинди. Эрон 2005 йилдан бери кузатувчи сифатида иштирок этиб, ШҲТ аъзолари ўртасида хавфсизлик, разведка ва иқтисодиёт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш умидида.
Эрон салоҳияти ШҲТнинг барча аъзолари учун фойдали, айниқса, Чабахар порти очилгандан кейин: у Шимол-Жануб халқаро транспорт йўлаги доирасида Каспий денгизидан шарқ ва ғарб дарвозаси сифатида барпо этилмоқда (INSTC). Чабахар бир томондан Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистонни боғлайди. Бошқа томондан эса, ушбу мамлакатларни Озарбайжон, Туркия ва Европа билан, Эрон порти орқали эса – Африка ва Ҳиндистон билан боғлайди. Бу Марказий Осиёга янада самарали ва унумли савдо бозорларини топиш имконини беради, айниқса, Афғонистонга «Ипак йўли» Марказий Осиё орқали Қора денгиз ва Яқин Шарққа қараб ўтадиган шароитларда. Бу алоқалар Афғонистонга керак; электр энергияси, газ ва нефтнинг потенциал захираларини, шунингдек, улкан минерал захираларни тиклаш ва алмаштириш Ғарбнинг, айниқса АҚШнинг ёрдами ва шартларига камроқ боғлиқ бўлади.
Аҳолиси зич жойлашган ва ўзаро боғланган Евросиёнинг бу минтақаси АҚШ Афғонистон, Ироқ ва Сурияда юзага келган урушларда мағлубиятга учраганидан кейин қулай бошлаган АҚШ гегемонлигига бевосита таҳдид ҳисобланади. АҚШнинг бу урушлари уларнинг бефойда ва бу мамлакатларда АҚШ мақсадларига эришиш мумкин эмаслигини кўрсатди. АҚШ энди бир супердавлат сифатида эмас, балки иккинчи жаҳон урушида АҚШ аралашуви учун тўлашдан чарчаган унинг Ғарб стратегик иттифоқчиларига кўп ҳам эътибор бермайдиган "буюк давлат" деб таърифланмоқда.
Европа давлатлари жиддий жавоб бермоқда, чунки АҚШ Афғонистонни тарк этиш каби стратегия ва ҳамкорлик борасидаги муҳим масалаларда уларнинг фикри билан қизиқиб ҳам кўрмаяпти. Аксарият Европа давлатларининг роли шундаки, улар ҳатто ўзининг сиёсий ва иқтисодий манфаатларига, хавфсизлик жиҳатларига зиён етказган ҳолда ҳам ўн йилликлар давомида ҳаракатларини АҚШ ҳарбий режалари ва сиёсати билан мувофиқлаштириб келган содиқ тарафдорлари бўлган. Улар Европага таҳдид солмаса ҳам, Европа давлатлари АҚШ президентининг кун тартибига мувофиқ Эронга қарши АҚШ санкцияларига риоя қилиш ҳамда Хитой ва Россияга қарши чиқишга ундамоқда. Яқинда Афғонистонга жалб қилинган Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) фақат Қўшма Штатлар шошма-шошарлик билан кетишга қарор қилгани учунгина Кобул аэропортининг тартибсиз ва қонли муаммоларига аралашиб қолди.
«Толибон» Афғонистондаги 34 та вилоятнинг барчасини ўз назорати остига олиши билан Россия Федерацияси Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев эронлик ҳамкасби адмирал Али Шамханийга «Ислом Республикаси биринчи навбатда ШҲТ тенг ҳуқуқли аъзоси бўлади» деб айтди. Бу эса ШҲТ келажакда Марказий ва Ғарбий Осиёда янада сезиларли ролга тайёргарлик кўраётганидан дарак беради.
«Шанхай бешлиги» (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Хитой) 2001 йил 15 июнда Шанхайда ташкил қилинган, Покистон ва Ҳиндистон эса ушбу ташкилотга 2017 йил қўшилган. Ташкилот Осиёда хавфсизлик, тинчлик ва тараққиётни сақлаб қолиш учун савдо, иқтисодиёт, маданият, туризм, транспорт, энергетика, ташқи сиёсат ва атроф-муҳит муҳофазасига ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Эрон Уммон Кўрфазига Чабахар порти орқали бошқа қитъаларга турли маршрутларни қўллаб-қувватлашни таъминлайди. Унинг ҳудудида Каспий денгизидаги ягона эркин ҳудуд саналган Бандар-э-Анзали жойлашган. Бундан ташқари, Эрон Каспий ҳавзаси, жумладан, Озарбайжоннинг Боку порти, Туркманистоннинг Туркманбоши порти ва Қозоғистоннинг Актау порти билан денгиз орқали алоқа қилади. Шунингдек, Эрон шимолга, сўнгра жанубдаги Чабахар портига олиб борадиган темир йўл қурган бўлиб, у ердан Ҳиндистоннинг Мумбаи портига тўғридан-тўғри юк ташиш мумкин.
Бироқ Қўшма Штатлар уларнинг иқтисодий тараққиётини сусайтириш ҳамда Хитойнинг Марказий ва Ғарбий Осиё билан алоқалар ўрнатишини секинлаштириш мақсадида Эрон, Хитой ва Россияга қарши кескин санкциялар қўллашда давом этмоқда. АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондаги қийин иқтисодий муаммоларни енгиллаштирадиган ҳамкорликни йўлга қўйиш учун яқин келажакда бу мамлакатга яқинлашиши кутилаётган Шанхай ташкилоти - асосан Хитой ва Эроннинг кенгайишидан хавотирда. Айни пайтда Афғонистон ҳамон аввало Ғарб инсонпарварлик ёрдамига қарам.
Афғонистоннинг қўшнилари ушбу мамлакат эҳтиёжлари сари илк қадамларни қўйди: Эрон Афғонистонга бензин ва дизель ёқилғиси экспортни тиклади Афганистан. Бундан ташқари, гарчи Хитой априори янги Афғонистон билан муносабатлар турини белгилашини айтган бўлсада, Афғонистонда фойдали қазилмалар ва қимматбаҳо металлар конларини тадқиқ этиш ва инвестиция киритиш учун «Толибон» билан учрашди. Афғонистон йирик металл ва минерал захираларига, шунингдек, энергетика ресурсларига эга бўлиб, уларнинг орасида мис, кўмир, темир, кўмир, симоб, олтин, уран, рух, қимматбаҳо тошлар, тальк, олтингугурт, литий, торий, нефть ва газ алоҳида ўринга эга. Афғонистон собиқ вазири Вахидулла Шахраний фойдали қазилмалар конлари қийматини 1-3 триллион доллар деб баҳолаган. Бундан ташқари, АҚШ босқини якун топганидан кейин, ШҲТ аъзолари Афғонистонни «Ипак йўли» лойиҳасига (унга 900 миллиард доллар ажратилган) жалб қилиш ниятида.
Яқин ўтмишда Афғонистон Хитой билан «Мис Айнак» (Афғонистоннинг асосий тилларидан бири бўлган дарий тилида мис кони маъносини англатади) конидан мис қазиб чиқариш бўйича шартнома тузган эди. Ушбу конда тахминан 50 млрд долларга тенг баҳоланган 450 млн тоннага яқин мис бор. Бироқ хавфсизлик борасидаги беқарорлик туфайли бу кондаги ишлар бир неча марта тўхтатилганди. «Толибон» барча вилоятлар устидан назорат ўрнатгач, энг муҳим қадамлардан бири: янги ҳукумат иқтисодий муаммоларга дуч келади ҳамда Афғонистонни ривожлантириш учун иқтисодий ва молиявий ресурслар билан таъминлаш бўйича Хитой билан битимни тиклаши лозим. «Толибон» ҳаракати Хитой билан чегаралар хавфсизлиги учун жавоб бериши кутилмоқда.
Хитойнинг мусулмон-уйғурлар яшайдиган Шинжон минтақаси Афғонистон билан 76 километрлик чегарага эга. Пекин «Толибон» ҳаракати шарқий Покистон ва мусулмон-уйғурлар ҳаракатининг олдини олишни кафолатлашини истамоқда. Улар «Толибон» ва ал-Қоида билан Афғонистон ва Сурияда жанг қилган.
Ижобий хабарлар нафақат Эрон ва Хитойдан келяпти: Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Россия янги воқеликка бўйсунишни рад қилган Панжшер вилоятини қўллаб-қувватламайди» деб, биринчи қулай позицияни эълон қилди. «Толибон»нинг бутун мамлакатни барча қабилалар ва этник гуруҳлари билан бошқара бошлашга қатъияти туфайли қулаган Панжшер қаршилигини қўллаб-қувватлашга тайёр одамлар кам бўлган кўринади.
Эрон, Хитой ва Россия Афғонистоннинг қўшни мамлакатларга исёнчи-жиҳодчилар ҳужумини бошлаш учун платформа бўлмаслигини кафолатлашни истаяпти. Қўшни мамлакатлар хавфсизлиги, жумладан барқарорлик ва иқтисодий муаммолар Кобулдаги янги ҳукуматнинг диққат марказида бўлиши кутилмоқда. Толибон мамлакатларга Кобулдаги дипломатик миссияларини (Хитой, Россия ва Эрон) ва бошқа вилоятлардаги консулликларини иш тартибида сақлаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун етарли кафолатлар берди.
Хитой, Россия ва Эрон Афғонистонни босиб олиш ёки уни узоқдан туриб беқарорлаштириш учун биронта империянинг қайтишига йўл қўймайди. АҚШ ҳарбий мағлубитга учради; бироқ уларда «Афғонистон эҳтиёжлари»ни қўллаб-қувватлаш учун гуманитар сабабларга кўра Афғонистонга такроран кириш учун ноҳукумат ташкилотлари ва бошқа воситалар мавжуд. Шунинг учун Афғонистоннинг қўшни давлатлари ўтмишни ортда қолдириб, янги афғон ҳукуматини давлат қуришда қўллаб-қувватлайди. Бу ҳаётий кўмак ШҲТга АҚШнинг Марказий Осиёдаги ролини ҳозирги даражадан паст даражага туширадиган қўшимча куч беради.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase