close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аллоҳ таолони бирор нарсага ўхшатиш иймондан ажралиши ҳақида

Ким Аллоҳ таолони инсонларга хос бўлган биронта сифат билан васфласа, у аниқ кофир бўлади.

Ким Аллоҳ таолони инсонларга хос бўлган биронта сифат билан васфласа, у аниқ кофир бўлади.
Бунга далил:
«...Унинг мислидек бирор нарса йўқдир. У эшитувчи ва кўрувчидир»(Шўро сураси, 11-оят.).
Ким буни англаб етса, бундан ибратланади ва кофирларникига ўхшаган гап-сўзлар(ни айтиш) дан тийилади ҳамда Аллоҳ таолонинг сифатлари инсонларники каби эмаслигини (аниқ) билади.
Шарҳ: Билмоқ керакки, Аллоҳ таоло ўз сифат ларида башарга умуман ўхшамайди. Чунки Аллоҳ исмлари ва сифатлари билан қадим бўлиб, азалда уларсиз бўлган бўлиши маҳолдир. Агар бундай бўл са, Унга хос бўлган камол сифатига халал етказади У эшитувчи, кўриб-билиб турувчи Зотдир. Таътил Аллоҳ таолонинг сифатларини инкор қилиш ёки ташбеҳ - махлуқ (яратилган нарсалар)нинг сифатларидан бирортасини Холиққа (Яратувчига) нисбат бериш мумкин эмас ва ҳар иккиси ҳам ботилдир.
Буюк имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «ал-Фиқҳул-акбар» китобларида шундай дейдилар: «Аллоҳ таоло охиратда кўрилади. Мўъминлар жаннатда турган ҳолларида ўз кўзлари ила (ҳеч қандай) ўхшатиш, ҳолат, саноқ ва У билан яратганлари орасида масофа бўлмаган ҳолда Уни кўрадилар».
Бунга далил:
«Шунингдек, Унинг ҳеч бир тенгги йўқдир (яъни, Яратилган нарсаларнинг ҳеч бирида Унинг сифатлари йўқдир)»(Иҳлос сураси, 4-оят.).

Абдулҳамид Зайриевнинг
"Таҳовийнинг матнлари таржима ва шарҳи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase