Қуръонни ёқиб, ҳақорат қилгани учун Расмус Палудан қамоқ жазосига маҳкум қилинди
Дания ва Швециядаги ультраўнг сиёсатчи, мусулмонларга қарши провокацион ҳаракатлари билан танилган Расмус Палудан тўрт ойлик қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда SVT Nyheter телеканали хабар бермоқда.
Швецияда Қуръонни ёқиш тақиқланди
Қуръонни ёқиш Швеция учун хавфсизликка таҳдид солади ва шунинг учун энди рухсат етилмайди, деб ёзади Dagen. Ўта ўнг қанот вакили, исломофоб Расмус Палудан Стокголмда Қуръон мусҳафини ёқиб юборганидан сўнг, Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш истиқболига ва, демак, хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган воқеалар содир бўлди.
Мусулмон оламини ларзага келтирган Стокголмдаги Қуръонни ёқиш ҳодисаси ортида Россия турган бўлиши мумкин
Швеция пойтахтида юз берган ҳодиса мусулмон оламини жунбушга келтириб, Шимолий Европа давлатларининг НАТОга аъзолик йўлидаги ҳаракатларига путур етказди – Россия кўзлаган режа ҳам шу эди, дейди таҳлилчилар.
Норвегия Қуръонни ёқиш кампаниясини тақиқлади
Норвегия полицияси Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Норвегия элчисини норозилик нотаси билан чақирганидан бир неча соат ўтиб, Қуръон Мусҳафини ёқишни ўз ичига олган режалаштирилган акцияни тақиқлади.
Финляндия Қуръони каримни ёқишда руслар изини текширмоқда
Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто ўта ўнг қанот вакили Расмус Палуданнинг Россия билан алоқалари ўрганаётилагани ва бу алоқаларни тасдиқловчи муҳим далилларни аллақачон топганликларини айтди.
Швецияда Қуръон нусхасини ёқиб юбориш ортида ким ва нима турибди?
Даниялик ҳаромзода Расмус Палудан томонидан Туркиянинг Швециядаги элчихонаси олдида Қуръон нусхаси ёқиб юборилгани сўнгги пайтларда Умматнинг энг резонансли хабарларидан биридир. Аввало шуни таъкидлашни истардикки, биз ҳеч ким ёқиб юбора олмайдиган ёки йўқ қила олмайдиган Қуръоннинг ўзи ҳақида гапирмаяпмиз. Аллоҳ таоло Қуръонда айтадики: «Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва албатта, Биз унга муҳофазачимиз» (Ҳижр,9).
У нималар қилиб қўйганлигини ўзи ҳам билмайди!
Қуръонни ёқиб юборган шахс тез орада хор бўлишига асло шубҳам йўқ. Аллоҳ таоло Қуръонда айтадики: «Албатта, Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қилувчилар хор бўлганлардандир» (Мужодала, 20).
Бу нажас Қуръон саҳифаларига ўт қўйиб, нимага эришди? Улар бу билан Исломни камситган деб ўйлайдиларми?
Араб мамлакатлари Швецияда Қуръоннинг ёқиб юборилишини қоралади
Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари Туркиянинг Стокголмдаги элчихонасида Қуръоннинг ёқиб юборилишини қоралади. Баёнотлар Саудия Арабистони, Кувайт, БАА ва бошқалар томонидан эълон қилинди.