Ливан пойтахти Байрутга Исроил ҳаводан ҳужум қилди!
Ливан пойтахти Байрутнинг Даҳие ҳудудида ҳаво ҳужуми уюштирилди. Ҳужумда Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали қўмондони нишонга олингани билдирилди. Исроил Мудофаа кучлари (ИМК) ҳам ҳужум ҳақида баёнот берди. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ҳужумда бир аёл ва 2 бола бўлган 3 кишининг ҳаётдан кўз юмганини, 69 кишининг яраланганини маълум қилди.
Макрон Байрутда: француз қутқарувчисининг қайтишими?
Франция Президенти Эммануел Макрон кеча улкан портлаш оқибатида вайрон бўлган Байрутга учиб кетди. Франция Президенти камида 137 кишини ўлдирган ва 5,000 ҳақида яраланган кучли портлаш рўй берган жойга ташриф буюрди. Аксарияти вайрон бўлган ёки авария ҳолатига тушиб қолган асрлик бинолар жойлашган тарихий Геммаизе туманида юриб, у жабрланувчилар билан суҳбатлашди ва йиғлаб турган одамларга тасалли берди.
Байрутда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар давом этяпти
Ливан пойтахтининг денгиз портида портлашдан кейин тартибсизликлар бошланди. Ливан пойтахти Байрутда хавфсизлик кучлари намойишчиларни мамлакат парламенти биносидан нарига сиқиб чиқардилар. Маълум қилинишича, тартиб посбонлари намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизадиган газ ишлатишган.
Ливан Бош вазири «кўп йиллик коррупция»ни Байрутдаги портлашларнинг сабаби деб атади
Ливан Бош вазири Хасан Диаб «кўп йиллик коррупция» ва хўжасизликни 4 август куни Байрут шаҳрида рўй берган портлашларнинг сабаби деб айтди. Унинг сўзларини Al Arabiya телеканали маълум қилди. Бош вазирнинг фикрига кўра, мамлакат инқироз ҳолатида турибди ва парламентга муддатидан олдинги сайловлар бундай вазиятдан чиқиб кетишнинг йўли бўлиши мумкин. Бош вазир мос келувчи қонун лойиҳасини Вазирлар кенгашига киритишни ваъда қилди.
Байрутда портлашлар серияси
Сешана куни Ливан пойтахти Байрутинг порт туманида портлашлар серияси рўй берди, бу портлашларнинг биттаси жуда кучли бўлди. Ўнлаб одамлар қурбон бўлди. Маълумотлар бир-биридан фарқ қилади, лекин сўнгги маълумотларга кўра, 70 га яқин киши ҳалок бўлган. 2700 дан ортиқ киши зарар кўрди, маҳаллий касалхоналар тўлиб кетган.
Байрутда тўқнашувлар бошланди, ўнлаб қурбонлар бор
Байрутда мухолифат намойишчилари ва армия билан "Ҳизбуллоҳ" фаоллари ўртасидаги тўқнашувлар пайтида камида 48 киши жароҳат олди. Қўшинлар кўз ёши оқизадиган газдан фойдаланган. 11 киши касалхонага ётқизилган, қолганларга жойида ёрдам кўрсатилган.
Байрутнинг салибчилардан узил-кесил озод қилиниши
Ҳижрий 690 йил ражаб ойининг 20-санасида (1291 йил 28 июл) амир Санжар Халабий бошчилигидаги мамлуклар қўшини Байрутга кириб келди. 1110 йилнинг май ойидан бошлаб, Байрут салибчилар ҳукмронлиги остида бўлган. Қуддус қироли Балдуин I шаҳарни қариндошларидан бири – Фульк де Гинесга бошқаришга топширди.