Байрут губернатори Марван Аббуднинг айтишича, шаҳар «табиий офат» ҳудуди саналади. Бу портлашларни у "Хиросима ва Нагасакида рўй берган воқеалар" билан тенглаштирди.
Улкан зиён
Шаҳарга улкан зиён етказилди. Байрут аҳолиси ижтимоий тармоқларга жойлаётган видеоларда портлашлардан кейин қандай қилиб улкан тутун устуни кўтарилиши ва тезда катталашиши кўриниб турибди.
Портлаш тўлқини шундай кучли эдики, ҳатто Ливандан 200 км узоқликда жойлашган Кипрда ҳам сезилди. "Интерфакс" мухбирининг хабар қилишича, орол аҳолиси гумбурлаган овозни эшитган ва оёқлар остидаги ер титрашини ҳис қилган.
Портлашлар кўплаб биноларга шикаст етказди, портлаш тўлқинидан эшиклар ва ойналар сини кетган. Халқаро аэропорт ҳам шикатланди.
Ливан ОАВ кўрсатаётган кадрларда бинолар вайроналари остидаги одамлар борлиги кўринмоқда, жуда кўп сонли автомобиллармайишиб кетган.
Илк тахминлар
Ҳозирча портлашларнинг расмий сабаби аниқланмади, лекин бир нечта тахмин янгради.
Дастлаб портлашлар порт яқинида жойлашган пиротехника омборидаги ёнғин туайли рўй бергани ҳақида маълумот келиб тушди. Сўгра Ливан соғлиқни сақлаш вазири Хамад Хасан Байрут портида пиротехника маҳсулотлари ортилган кема портлаганини маълум қилди.
Ливан ИИВ раҳбари Мухаммед Фахмининг айтишича, Байрут портида қисқа туташув туфайли омборда юзага келган ёнғин оқибатида аммиакли селитра портлаган.
Кейинроқ, хусусан, араб ОАВ портлашларга Исроил ҲҲК алоқадор бўлиши мумкинлигини айтди, лекин Исроил армияси бундай баёнотларни рад қилиб чиқди. «Ҳизбуллоҳ» гуруҳида ҳам гап унинг объектларидан бирига исроилликлар ҳужуми ҳақида эмаслигини айтишди.
Ливан реакцияси
Портлашлар рўй бериши билан Ливан президенти Мишель Аун мамлакат олий мудофаа кенгаши шошилинч йиғилиши чақиришини айтди.
Ливан бош вазири Хасан Диаб қурбонлар хотирасига миллий мотам эълон қилди. У айбдорлар рўй берган воқеаар учун жавоб беришини маълум қилди.
Кизил хоч жамиятининг маҳаллий бўлинмасида айтишларича, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони ортиб боради, чунки инолар вайроналари остида ҳали кўп одам бўлиши мумкин.
Ливан хавфсизлик бошқармаси раҳбари Аббас Ибрагим хулоса чиқаришга шошилмасликка чақирди ва «портлашлар терактлар натижасида рўй берган деб таъкидлаш мумкин эмас» деб айтди.
Ливан собиқ бош вазири Саад Харирининг фикрига кўра, портлаш «хавфсизликни бузиш билан боғлиқ ва Байрут портига қаратилган воқеа» ҳисобланади.
Халқаро реакция
Дунёнинг бир қатор етакчи мамлакатлари раҳбарлари Байрутда рўй берган воқеалар муносабати билан ҳамдардлик билдирдилар ва ёрдам таклиф қилдилар.
России президенти Владимир Путин ҳамдардлик билдириб телеграмма жўнатди. "Россия Ливан халқининг бошига тушган кулфатга шерикдир. Ҳалок бўлганларнинг кариндошлари ва яқинларига ҳамдардлик ва мадад сўзларини, шунингдек, барча жабрланганларга тезроқ соғайиб кетиш тилакларини етказиб қуйишингизни сўрайман", – деди Путин Ливан президентига юборган хабарида.
Франция ҳам Ливанни қўллаб-қувватлашини билдирди. Франция президенти Эмманюэль Макрон «бугун оқшомда Байрут шаҳрида бу қадар катта вайронагариклар ва қурбонларга олиб келган портлашлардан сўнг ливанликлар билан биродарлик ва бирдамлик ифодалаши»ни билдирди. Мамлакат ТИВ раҳбари Жан-Ив Ле Дрианнинг таъкидлашича, Париж "Ливан ҳукумати маълум қиладиган эҳтиёжларга қараб ўз ёрдамини кўрсатишга тайёр".
Туркия, Исроил ва бошқа мамлакатлар ҳукуматлари ҳам Байрутга ўз ёрдамини таклиф қилди.