Муддатидан олдинги сайловлар ва «кўп йиллик коррупция» ҳақидаги баёнот Байрутда 8 август оқшомида бошланган норозилик намойишлари шароитларида янгради. Намойишчилар портдаги портлашдан сўнг ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда.
Сальва Канж исмли маҳаллий аҳоли вакили РБКга гапири беришича, полиция ходимлари намойишчиларга қарши куч ишлатганидан сўнг намойиш тартисизликларга айланиб кетди.
«Мен ҳам ўша намойишда эдим. Одамлар коррупция ва адолатсизликка қарши курашиш учун бирлашган. Бироқ полициячилар одамларга ҳужум қилиб, уларга нисбатан кўздан ёш оқизадиган газ қўллади. Офицерлардан бири бинонинг томида эди, у тўсатдан йиқилиб тушиб, ҳалок бўлди ва тартибсизликлар бошланди», - деди Сальва Канж.
Намойиш қатнашчисининг баҳолашича, унда 60 мингга яқин одам қатнашган. Аёл кўпчилик коронавирусдан қўрққанлиги сабабли келмаганлигини ҳам қўшимча қилди.
«Одамлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин эди, лекин кўпчилик коронавирусдан қўрқади. Халқ асосан портлашлар туфайли кўчага чиқди, лекин бизни инқироз, коррупция ва пулларимизни ўғирлаётган сиёсатчилардан қаттиқ чарчадик», - деди у.
Reuters баҳоларига кўра, намойишчилар сони 10 мингдан ортмайди.
Қизил хоч маълумотларига кўра, Ливан пойтахтида тартибсизликлар оқибатида жами 230 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Ливан Бош вазири «кўп йиллик коррупция»ни Байрутдаги портлашларнинг сабаби деб атади
Ливан Бош вазири Хасан Диаб «кўп йиллик коррупция» ва хўжасизликни 4 август куни Байрут шаҳрида рўй берган портлашларнинг сабаби деб айтди. Унинг сўзларини Al Arabiya телеканали маълум қилди. Бош вазирнинг фикрига кўра, мамлакат инқироз ҳолатида турибди ва парламентга муддатидан олдинги сайловлар бундай вазиятдан чиқиб кетишнинг йўли бўлиши мумкин. Бош вазир мос келувчи қонун лойиҳасини Вазирлар кенгашига киритишни ваъда қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш