close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
15.05.2024 21:15

83. (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), Биз кофирларга албатта уларни (гуноҳ-маъсиятларга) қўзғатадиган шайтонларни юборганимизни кўрмадингизми?

04.03.2024 05:47

- Устоз, рўза ибодати ҳақида сўзлаб берсангиз.

28.02.2024 00:21

Қуръони каримдан нурланган умр

Мақола жойлаштирилган бўлим: Уламолар

Алоуддин Мансур ўрта мактабни битирган чоғидаёқ дин асосларидан анчагина хабардор эди. Унинг бундан кейинги ҳаёти, Ислом ола-ми таниқли намояндаларининг умр йўллари каби, бир қатор шаҳарларга бориб, у ердаги пешқадам уламолардан таълим олиш тарзида давом этди. Ўш маорифни ривожлантириш жамоатчилик фонди ташаббуси билан мактаб дарслигига қўшимча сифатида нашр этилган "Ўзбек адабиёти” китобида ёзилишича, Алоуддин Мансур бу йилларда устозлари қўлида Қуръон, ҳадис, тафсир ва фиқҳ илмларидан таҳсил олди, Пайғамбар алайҳиссалом сийрати ва Ислом тарихини, араб тили балоғаси, сарф ва наҳв (морфология ва синтахсис) қоидаларини, шунингдек, исломий бадиий адабиётни чуқур ўрганди.

27.02.2024 21:38

Ҳасад мазаммати баёни

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия

Ҳалок қилгувчи нарсалар - ғазаб, адоват, ҳасад зарарлари хусусидаги китобдан...

23.02.2024 21:49

119. Эй мўминлар, Оллоҳдан қўрқингиз ва (иймонларида) ростгўи бўлган зотлар билан бирга бўлингиз!

29.11.2023 18:56

Тавба сураси, 84-оят тафсири

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар

Улардан биронтаси ўлса, зинҳор унинг (жаноза) намозини ўқиманг ва қабри устига ҳам бориб турманг! Зотан, улар Оллоҳ ва Унинг Элчисига кофир бўлдилар ва итоатсиз ҳолларида ўлдилар.

16.11.2023 16:25

Бақара сураси,120-оят тафсири

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар

120. Яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам то Сиз уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз Сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: «Оллоҳнинг Йўлигина Ҳақ Йўлдир». Қасамки, агар Сизга келган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, у ҳолда Оллоҳ тарафидан Сизга на бир дўст ва на бир ёрдамчи бўлмайди.

15.11.2023 02:46

169. Улардан сўнг Китобга (Тавротга) меросхўр бўлган ўринбосарлар келдики, улар бу тубан (дунё) нарсаларини (ҳалол, ҳаромлигига қарамай) оладилар ва “Албатта бизлар мағфират қилинурмиз”, дейдилар. Ҳолбуки, агар яна ўшанга ўхшаган нарса келиб қолса, уни ҳам олаверадилар. Ахир улардан Китобда (Тавротда) Оллоҳ шаънига фақат ҳақни айтишлари борасида аҳд-паймон олинмаганмиди?! Ундаги оятларни ўқиб ўрганган эдилар-ку! (Оллоҳдан) қўрқадиган зотлар учун (бу дунё матоларидан) Охират диёри яхшироқ-ку! Ақл юргизмайсизларми?!

27.10.2023 16:54

Моида сураси. 32, 33-оятлар

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар

32. Ана ўша (қотиллик) сабабли Биз бани Исроил зиммасига (шундай Фармонни) битдик: кимки бирон жонни (ўлдирмаган) ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган бир одамни ўлдирса, демак, у гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни, ўлдиришдан бош тортса, ёки ўлимдан қутқарса), демак, у гўё барча одамларга ҳаёт берибди. Дарҳақиқат, Бизнинг элчиларимиз уларга (бани Исроилга) мана шундай ҳужжатлар келтирдилар. Шундан кейин ҳам улардан кўплари Ер юзида (қон тўкиш билан) ҳаддан ошиб юргувчидирлар.

26.10.2023 16:42

Иброҳим алайҳиссалом, насронийлик ва яҳудийликнинг марказий шахсидир. У Бобилдан (ҳозирги Ироқ) шарқда жойлашган Ур шаҳрида туғилган. Бу ҳудуд ўзининг политеистик эътиқодлари билан машҳур бўлиб, у ерда кўплаб худолар ва маъбудаларга сиғинишарди. Худолар пантеонига юлдузлар ва сайёралар ҳам киради. Уларнинг барчаси шаҳарларнинг ҳимоячилари ва ҳомийлари ҳисобланган: Ур ва Ҳарранда - ой худоси Нанна, Ларс ва Сиппарда - қуёш худоси Шамаш ва Урукда - Венера маъбудаси Иштар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase