close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Зулқарнайн қурган тўғон очилганми?

Яъжуж ва Маъжужлар ташқарига чиқдими?

Яъжуж ва Маъжужлар ташқарига чиқдими?
Тўғондан кичкина тешикча очилгани ҳақиқат. Биз юқорида айнан мана шу маънога далолат қилувчи иккита ҳадис келтириб ўтган эдик. Рисолатимиздаги 63-64 рақамли ҳадисларнинг бирини Бухорий ва Муслим, иккинчисини эса Бухорийнинг ёлғиз ўзи ривоят қилган. Ҳар иккала ҳадис тўғоннинг бузила бошлаганига далолат қилади. Тўғон то Исо (а.с) замонларигача туради. Исо (а.с) замонида Аллоҳ изни ила Яъжуж ва Маъжужлар бутунлай ташқарига чиқиб оладилар. Бу чиқиш Қиёматнинг улкан аломатларидан бири ҳисобланади.
"Расулуллоҳ (с.а.в) бир куни қўрққан хавотирланган ҳолда кириб келдилар:
-Яқинлашиб қолган ёмонликдан арабларга вайл бўлсин. Бугун Яъжуж ва Маъжуж тўғонидан мана шунча очилди. (Пайғамбаримиз (с.а.в) икки бармоғини ҳалқа шаклига келтириб кўрсатдилар).
Зайнаб айтадилар: "Мен Расулуллоҳ (с.а.в)дан сўрадим:
-Е Расулуллоҳ! Орамизда солиҳ инсонлар бўлса ҳам, ҳаммамиз ҳалок бўламизми?
Шояд шундан сўнг кейин бизга Аллоҳнинг раҳми келса, яна нусрат юборса! Зеро, Аллоҳтаоло Қуръони Каримда қуйидагича марҳамат қилади:
"Аниқки, то бирон қавм ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”. (Раъд, 11).
Баъзи муфассирлар мўғуллар босқини билан Яъжуж ва Маъжужлар чиқишини ниҳоясига етган деб фикр билдирган. Яъни, Қиёматнинг улкан аломатларидан бўлган Яъжуж ва Маъжужларнинг чиқиши ҳижрий еттинчи асрда воқеликда кўринди.
"То Яъжуж ва Маъжуж (тўғони) очилиб, улар ҳар бир тепаликдан оқиб келадиган ва ҳақ ваъда (яъни Қиёмат) яқин бўладиган вақтгача улар қайтмайдилар", (Анбиё, 96).
"Юқоридаги ояти карима Яъжуж ва Маъжужларнинг қайси замонда чиқишини аниқ белгилаб бераётгани йўқ. "Ҳақ ваъда яқин бўладиган..." демакким, Қиёмат яқинлашяпти. Бу эса ҳали Пайғамбар (а.с) ҳаёт бўлган вақтдаёқ айтилган эди:
"(Қиёмат) соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам бўлинди". (Қамар, 1).
Зеро, "(Қиёмат) соати яқинлашибқолди”дан бошлаб то бугунги кунимизгача, яъни, мана шу вақт оранини айтган эдилар. Мўғул-татарлар босқини ҳам ундан кейин бўлди. Мўғул-татарлар Ҳалакўҳон бошчилигида Аббосийларнинг сўнгги вакили Мўътасим халифалиги даврида араб шаҳарларининг кулини кўкка совурди. Расулуллоҳ (с.а.в)нингЯъжуж ва Маъжужлар ҳақидадаги сўзлари воқеда ана шундай гав-даланди. Биз фақат ўзимизча шу тўғри деб айтяпмиз холос. Кескин ҳукм қилаётганимиз йўқ. Зеро, унинг ҳақиқати ёлғиз Аллоҳгагина аён!"
Ҳеч шак-шубҳа йўқки, Қуръони Каримда улкан аломатларидан саналган, Расулуллоҳ (с.а.в) ҳадисларида ривоят қилинган Яъжуж ва Маъжужларнинг чиқиши ҳали воқеда кузатилмади. Чунки бу "улкан чиқиш"нинг энг ёрқин аломати унинг Исо (а.с) самодан тушган вақтда бўлишидир. Аллоҳ таоло уларни Исо (а.с) ва унинг асҳоблари дуоси барокати билан ҳалок этади. Яъжуж ва Маъжужлар устига қуртлар юборилади ва улар худди бир кишининг ўлимидек, баравар жон берадилар.
Бу ҳақда саҳиҳ ҳадисларда ривоят қилинган.

Муҳаммад Саламат Жабарнинг
"Қиёмат аломатлари"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Қизиқарли қоидалар Гувоҳлик китоби »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase