close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бидъат аҳли билан баҳслашиш ҳақида

Аҳли сунна вал жамоа айтади: “Бидъат ва ҳавои-нафс аҳл-лари билан баҳслашиш жоиз”.

Аҳли сунна вал жамоа айтади: “Бидъат ва ҳавои-нафс аҳл-лари билан баҳслашиш жоиз”. Зоҳирийлар айтади: “Бу жоиз эмас. Чунки саҳобалар (розияллоҳу анҳум) бундай қилмаганлар. Агар жоиз бўлганида буни қилган бўлар эдилар. Пайғамбар (алайҳиссалом) айтдилар: “Агар ҳақ бўлсанг ҳам баҳс ва талашиб-тортишишни тарк қил”. Уларнинг далилларига жавоб шуки - саҳобалар (розияллоҳу анҳум) бидъат аҳллари билан баҳсга киришмаганлар. Чунки улар яшаган даврида бидъатчининг ўзи бўлмаган ва улар кофирларга қарши қилич билан курашган. Аммо бизнинг замонамизда бидъатчи пайдо бўлди, шундай экан улар билан мунозара қилиш шарт.
Ривоят қилинишича, Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Умар (розияллоҳу анҳу) билан тақдир масаласида мунозара қилди. Бу юқорида айтиб ўтилган эди. Агар мунозара қилиш жоиз бўл маганида икковлари мунозара қилмаган бўлар эди. “Агар ҳақ бўлсанг ҳам баҳс ва талашиб-тортишишни тарк қил” ҳадисига
келсак, биз ҳам шундай деймиз. Чунки мунозара қилиш ҳақиқат рўёбга чиқиши учундир. Қачон ҳақ рўёбга чиқса, баҳс ва мунозара жоиз эмас. Бундан кейин фақатгина қилич ёки тавба қилиш вожиб бўлади. Ҳақ рўёбга чиққандан кейин баҳс жоиз эмас. Бидъат ва ҳавои нафс эгалари билан мунозара қилиш жоиз эканига далил: “...Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг!...”(Наҳл сураси, 125-оят.) ва “(Эй, мўминлар!) Сизлар аҳли китоблар билан фақат энг чиройли услубда мунозара қилинг,..”(Анкабут сураси, 46-оят.) оятлари. Аллоҳ таоло мазкур оятларда мунозара ва баҳслашишни бир сифат, яъни чиройли услубда бўлиш билан мубоҳ қилди. Чунки Аллоҳ таоло: “Шунингдек, туядан икки (жинс), қора молдан икки (жинсни) яратди. Айтинг: «Шу икки эркагини ҳаром қилганми ёки икки урғочисиними ёхуд иккала урғочи бачадонларидаги (ҳомила)ними?...”(Анъом сураси, 144-оят.) деб марҳамат қилди, яъни мунозара мана шундан иборат бўлади. Кўрмайсизми, Нуҳ (алайҳиссалом) ўз қавми билан мужодала қилди, яъни “Улар (Нуҳ қавми) деди: «Эй Нуҳ! Биз билан баҳслашдинг, лекин баҳсни кўп қилиб юбординг. Бас, агар ростгўйлардан бўлсанг, бизга ўша чўчитган нарсанг (азоб)ни келтир!”(Ҳуд сураси, 32-оят.). Шунингдек, Иброҳим (алайҳиссалом) Намруд ибн Канъон (алайҳилаъна) билан мунозара қилди. Аллоҳ таоло иккаласининг мунозараси ҳақида қуйидагича хабар беради: “Аллоҳ салтанат берганидан (ғурурланиб), Иброҳим билан унинг Рабби хусусида баҳслашган кимсани (Намрудни) кўрмайсизми?! Қайсики, Иброҳим: «Менинг Раббим тирилтиради ҳам, ўлдиради ҳам», деганида, у: «Мен (ҳам) тирилтираман ва ўлдираман», деди. Иброҳим айтди: «Аллоҳ Куёшни Машриқдан чиқаради, сен уни Мағрибдан чиқаргинчи?» Бас, (ўша) кофир (гап тополмай) лол бўлиб қолди. Аллоҳ золим кишиларни ҳидоят сари йўлламагай”(Бақара сураси, 258-оят.).
Жобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) Пайғамбардан (алайҳиссалом) ривоят қилади, У зот айтдилар: “Қачон умматимнинг охири аввалгисини айбласа, кимнинг ҳузурида илм бўлса, бас уни зоҳир қилсин. Мана шу вақтда илмни яширувчи худди менга тушган ваҳийни яширувчи каби бў-лади”. Ҳаммод отаси Абу Ҳанифадан (раҳимаҳуллоҳ) ривоят қилади, яъни отасидан сўради: “Эй ота, агар калом илмини ўрганмасам менга зарари борми?” Абу Ҳанифа (ра-ҳимаҳуллоҳ) айтди: “Бир жиҳатдан зарар қилмайди, бир жиҳатдан зарар қилади. Чунки Аллоҳ таоло калом ҳақида сўрамайди. Агар сен калом илмини билмасанг, қандай қилиб одамлар билан баҳслашасан. Бу жиҳатдан калом илмини билмаслигинг сенга зарар. Пайғамбар (алайҳиссалом) айтдилар: “Имон арқонларининг энг мустаҳками - Аллоҳ таоло учун яхши кўриш ва Аллоҳ таоло учун ёмон кўриш. Агар сен бидъатчини бошқасидан ажрата билмасанг, яъни қандай Аллоҳ учун яхши кўрасан ва қандай қилиб Аллоҳ учун ёмон кўрасан. Эй ўғилчам, бунинг мисоли усти ёпиб қўйилган қудуқ каби, агар уни билмасанг, унга тушиб кетасан”.
Эй олим, бир гуруҳ менга: “Пайғамбарнинг (алайҳиссалом) саҳобалари каломни ўрганмаган”, деди. Абу Ҳанифа (раҳима-ҳуллоҳ) айтди: “Эй таълим олувчи, уларга айт: Пайғамбар (алайҳиссалом) саҳобаларининг эшиги олдида қилич яланғочлаб турган душмани бўлмаган. Аммо эшигимиз олдида бизга қарши душман қилич яланғочлаб турибди. Эй ўғилчам, бунинг мисоли эшиги олдида қилич яланғочлаб ҳозир бўлган душманга ўхшаш, душманига қарши курашга тайёргарлик кўриши унга вожиб бўлади. Душмани эшиги олдида қилич яланғочлаб ҳозир бўлмаган ҳар бир кишига душманига қарши курашга тайёргарлик кўриш вожиб эмас”. Умар ибн Хаттобдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: У зот айтдилар: “Агар қадар аҳлига йўлиқсангиз, уларга биринчи бўлиб савол беринглар”. Бу улар билан мунозара қилиш мубоҳ эканига далилдир. Агар ҳавои нафс эгалари ва кофирлар билан мунозара ва баҳс жоиз бўлмаганида улар Ислом аҳли устидан ғолиб келар эди ва ҳақ ботилдан ажралмас эди. Чунки ҳақ фақатгина далил ва ҳужжатни юзага чиқариш билан рўёбга чиқади. Ҳужжат ва далилни юзага чиқариш мунозара қилиш билан бўлади.

Абу Шакур Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Солимий Кешийнинг
"Ат-тамҳид фи баёнит-тавҳид"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase