close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бировдан раҳмат кутмагин

Оллоҳ таоло мени зикр қилсин деб бандаларини яратди, шукр қилсин деб, уларга ризқ берди. Аммо кўплар Оллоҳдан бошқага қул бўлдилар, бошқаларга шукр қилдилар, нонкўрлик, жафокашлик табиати ундай тубан нафсларга ғолиб келди. Бас улар сенинг эҳсонингни кўра олмасалар, яхшиликларингдан тонсалар, балки сен уларга яхшилик қилганинг эвазига улар сенга душманлик қилсалар, яширин адоват ўқини отсалар ларзага тушма: «Улар (мунофиқлар) фақат Оллоҳ ва Унинг Пайғамбари уларни Ўз фазлу карами билан бой-бадавлат қилиб қўйгани учунгина (шукроналар айтиш ўрнига Оллоҳ ва Унинг Пайғамбарини) ёмон кўрдилар, холос». (Тавба сураси, 74-оят)

Одамзот тарихига назар ташласанг, ибратли воқеаларни кўрасан: Ота фарзандини тарбиялади, едириб-ичирди, одоб, таълим берди, боласининг ороми учун, тунни бедор ўтказди, боласининг тўқлиги учун очликка рози бўлди, унинг роҳати учун машаққат чекди.. фарзанд улғайиб, мўйлаби сабза уриб, билаклари кучга тўлгач, ўз отасига қопоғон ит каби ташланиб, унга илтифот кўрсатмай, беписанд бўлиб, падари бузрукворига оқ бўлди.
Тубан табиатли, иродаси парчаланган кимсаларга қилган яхшиликлари ёниб кетган кишилар хотиржам бўлсинлар ва хазиналари туганмас Зот даргоҳида оладиган ажру савобларини хуш-хурсанд ҳолда кутсинлар.
Ушбу ўтли нидо ҳаргиз сени яхшиликни тарк қилишга, бошқаларга эҳсон қилмасликка чорламас, балки ўша қилган яхшилик, эҳсонингга одамлар томонидан тониш, ношукрлик келиши мумкин экани хусусида огоҳлантирар. Бас сен уларнинг бундай нонкўрликларидан ғамга тушма!
Яхшиликни Оллоҳнинг юзи учун қилгин, чунки сен ҳар ҳолатда зафар топурсан, бас сенга пасткашларнинг беписандликлари, нонкўрларнинг таъналари зарар қилмас, Оллоҳга ҳамд айтгин, чунки сен эҳсонкорсан, зеро, баланд қўл паст қўлдан яхшироқдир: «(Улар айтурлар): "Биз сизларни Ёлғиз Оллоҳнинг Юзидан таомлантирурмиз. Сизлардан (бу ишимиз учун) бирон мукофот ва миннатдорчилик истамасмиз — кутмасмиз».
Кўп онгли-ақлли кишилар ҳам оломоннинг нонкўрлик табиатидан ғофилдирлар. Гўё улар ушбу табақа хусусида келган Буюк Ваҳийни эшитишмагандек: «қачон инсон зотига бирон зиён-мусибат етса, ётган ҳолида ҳам, ўтириб ҳам, туриб ҳам Бизга дуо-илтижо қилур. Энди қачонки Биз ундан зиён-мусибатини кеткизсак, гўё (ҳеч қачон) ўзига етган бало-мусибатдан Бизга дуо-илтижо қилмагандек (þз ўгириб) кетур». (Юнус сураси, 12-оят)
Бир аҳмоққа қалам совға қилсанг, у ўша қалам билан сен ҳақингда ҳажв ёзса, ёки муҳтож бўлганида суянсин, мол-ҳолга қарашда ишлатсин деб асо ҳадя қилсанг, у ўша асо билан бошингни ёрса ҳайрон бўлмагин, чунки нонкўрлик кафанига ўралиб олган кимсалар Яратган Буюк Парвардигорнинг сон-саноқсиз неъматларигаки ношукрлик қилганларидан кейин сен билан мен – гуноҳкор бандаларга нима қилишлари мумкин?!

"Маҳзун бўлма"китобидан
Арабчадан Заҳириддин МАНСУР таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase