close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дуонинг одоби

 1.Аллоҳ таоло томон юз тутиб, ихлос билан дуо қилиш лозим.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Диллар идишлардир. Баъзи дил баъзисидан мустаҳкамроқдир. Эй одамлар! Ал-лоҳдан бирон нарса сўрасангиз, ижобатига аниқ ишонган ҳолда, ихлос билан сўранглар! Чунки Аллоҳ таоло ғофил дил билан дуо қилган банданинг дуосини ижобат қилмайди» (Имом Аҳмад ривоят қилган).

2.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам I дуо қилганларидек дуо қилиш. У зот алайҳис-салом дуони «Субҳаана Роббиял ъалийюл Ваҳ- I ҳааб», дея бошлар эдилар.
3.Дуодан аввал «Бисмиллаҳ»ни айтиш.
4.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб, сўнг дуо қилиш.   
5.Дуо қилувчи ҳаром луқмадан ўзини тийи- I ши лозим, чунки бунда дуо ижобат бўлмайди.Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Бир киши узоқ сафар қилади. Ҳориб, чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб, «Эй Роббим, эй Роббим», дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан ғизолангандир. Бас, қандоқ ҳам унга ижобат қилинсин», деганлар.
6.Қиблага қараб, дуо қилиш.
7.Икки қўлни кўтариб, дуо қилиш.
8.Икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртиш.   
9.Азми қарор билан иккиланмай, бўшашмай сўраш.
10.Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва «Нима учун дуойим қабул бўлмаяпти?» демаслик.
11.Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш.
12.Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиёр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни жума кунидир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.

Дуо қилишда ҳаддан ошмаслик
Дуо қилишда ҳаддан ошиш бир неча хил булади:

1.Ҳаддан ташқари овозни кўтариб дуо қилиш.
2.Пайғамбарнинг мартабасини сўраш.
3.Амри маҳол нарсани сўраб дуо қилиш.
4.Гуноҳ ишни сўраб дуо қилиш.

Бу ҳақда машҳур ҳанафий фақиҳ Муҳаммад Амин ибн Обидийн раҳматуллоҳи алайҳи қуйидагиларни ёзганлар:«Дунё тургунча офиятни сўраш ҳаромдир.Шунингдеқ, осмондан безатилган дастурхон тушиши, ҳаводан нафас олмайдиган бўлиши, дарахтсиз мева бўлиши каби амри маҳол нарсаларни сўраб дуо қилиш ҳам ҳаромдир. Кофирга мағфират сўраб дуо қилиш ҳам ҳаромдир».

Дуоси қабул бўладиган инсонлар

1.Ота-онанинг дуоси
2.Мусофирнинг дуоси
3.Мазлумнинг дуоси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анқудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч дуо мустажобдир. Уларда шак йўқ. Ота-онанинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси», дедилар».Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилган.
«Мазлум кофир бўлса ҳам, дуоси қабул бўлади».
«Отанинг дуоси қисқа вақт ичида қабул бўлади».
Киши доимо ушбу уч тоифанинг яхши дуосини олишга ҳаракат қилиши ва ёмон дуосидан қўрқиши керак.Ота-онанинг хайрли дуосини олиб, қарғишидан эҳтиёт бўлиш ҳар бир фарзанд учун ўта му-ҳимдир. Бу маъно бошқа ҳадисларда ҳам батафсил баён қилинган.Мусофир одам ҳам ўзининг сафардаги ҳолати ила Аллоҳ таолога яқин бир вазиятга ўтиб қолади. Шунинг учун унинг дуоси ҳам мақбул дуолардан ҳисобланади.Мазлум одам зулм туфайли Аллоҳ таолога илтижоси кучайиб, дуоси мақбул бўладиган бўлиб қолади.

4)Рўзадорнинг дуоси
5)Одил имомнинг дуоси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифанинг дуолари рад қилинмас: рўзадорники,то оғзини очгунча. Одил имомники. Мазлумнинг дуосини Аллоҳ булут устига кўтаради ва унга осмон эшикларини очади. Сунгра Робб «Иззатим ила қасамки, сенга кейинроқ бўлса ҳам нусрат берурман», дейди», дедилар».

6)Ҳожининг дуоси
7)Аскарнинг дуоси
8)Беморнинг дуоси
9)Биродарнинг биродари ҳаққига қилган дуоси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш тоифа инсоннинг дуоси қабулдир: «Мазлумнинг дуоси, ҳожининг дуоси, аскарнинг дуоси, беморнинг дуоси, биродарнинг биродари ҳаққига қилган дуоси!» дедилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга  кўп салавот ва салом айтгандан сўнг қилинган дуо тез ижобат бўлади.
 
Дуо ижобат бўладиган вақтлар

1.Азон ва иқома ўртасида қилинган дуо ижо-бат бўлади;
2.Саҳар вақтида қилинган дуо;
3.Жума кунида қилинган дуо;
4.Арафа кунида қилинган дуо;
5.Рамазон ойида қилинган дуо;
6.Ҳайит кечаларида қилинган дуо;
7.Қуръон тиловатидан сўнг қилинган дуо;
8.Фарз намозларидан сўнг қилинган дуо;
9.Ёмғир ёғаётганда қилинган дуо;
10.Шамол эсаётганда қилинган дуо.

Дуо ижобат бўладиган маконлар

1.Ота-она ҳузурида;
2.Устоз ҳузурида;
3.Чимилдиқнинг ичида;
4.Таомдан сўнг;
5.Жамоат ҳузурида;
6.Илм мажлисида;
7.Каъбатуллоҳда;
8.Масжиди Набавийяда;
9.Уҳуд тоғида;
10.Масжидул Ақсода;
11.Улуғ инсонлар қабри ёнида.

Дуо қилувчи дуони такрор-такрор қилиши, сўнгра «Омин», дейиши керак. Дуонинг муҳри «омин»дир. Дуонинг шартларидан бири умидни узмасдан, «Аллоҳ таоло албатта қабул қилади», деб ихлос билан қилишдир. Фақат Ўзига иймон келтириб сўрашдир. Шоир айтганидек:

Ожиз бандаларданумидвор бўлманг,
Сўранг саховати чекланмас Зотдан.
Аллоҳ газаб қилар сўрамай кўйсак,
Инсонлар даргазаб илтимос қилсанг.

Дуо қилувчи фақат ўзи учун дуо қилмай, умумийлаштириб дуо қилиши мастаҳабдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуга «Эй Алий! Умумий дуо қил», деганлар.

Фотимахон Сулаймон қори кизининг
Дуо ибодатнинг мағзидир китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase