билан адо этиш ниятида емак еган инсоннинг бу емаги ибодат ва Аллоҳ таолога яқинлик даражасидадир.Шунингдек, ўз нафсини ва аҳлини ҳаромдан тиймоқ ёхуд фарзанд кўрмоқ ниятида жуфти билан шаҳватини татмин этган инсоннинг бу ҳолати ҳам мукофотга лойиқ марҳамат қилганлар: "Сизнинг шаръий уйланиш ҳаракатингиз садақа саналади.
Дедиларки:
- Ё Расулуллоҳ! Ҳар қайси бир мўмин шаҳватини қондирса, бунда ҳам ажр борми?
Расули Акрам ( с. а. в.) айтдиларки:
- У шаҳватини ҳаромдан қондирса унга гуноҳ ёзилмайдими? (Албатта, гуноҳ ёзилади). Шунга ўхшаш ҳалол йўл билан қондирган тақдирда ажр бордир". (Бухорий, Муслим).
"Тиланчиликдан қутулиш, оила аъзоларига инфоқ этиш ва қўшнисига ёрдам бериш учун дунё молини ҳалол йўлдан истаган инсон юзи ой қадар порлоқ бўлгани ҳолда Роббига қовушади". (Табароний).
Мўмин кишининг ҳар иши шундайдир: яхши ният унинг ҳар қандай яхши ишини ибодат даражасига юксалтиради. Ҳаром эса бундай эмас. Ҳаромни ишлаган кишининг нияти қанчалик яхши, ғояси нақадар олий бўлмасин ҳаром яна ҳаромдир. Ислом ҳар қандай юксак ғояга етишлик учун ҳаромни восита ўлароқ қўллашни ҳеч бир суратда қабул қилмайди. Чунки Ислом ғоянинг ва қўлланган ҳар бир воситанинг шарафли ва пок бўлишига диққатни жалб қилади. Шунинг учун ҳам Ислом дини "Ният ҳар турли воситани тузатишга кифоядир" ёхуд "Ҳақга эришмак учун ҳар турли ботил қўлланилиши мумкин" каби ботил ҳукмларни қатъиян рад этади. Зеро унга кўра Ҳақга фақатгина Ҳақ йўли билан борилади. Масалан: Бир масжид ва ё ҳар қандай бир хайр муассасаси бино этиш учун фоиздан, ўғриликдан, ҳаром базмлардан, қимор ёхуд бошқа бир ҳазарли ишдан мол тўплаш кишининг бу яхши нияти ва юксак ғояси ҳеч қачон бу ҳаромнинг гуноҳини ўзидан кетказа олмайди. Чунки ғоя ва тушунчалар Исломда ҳеч қачон ҳаромга таъсир қилмайди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг "Аллоҳ гўзалдир, гўзалдан бошқасини қабул этмас" ҳадиси шарифлари бизни шунга ўргатади.
"Аллоҳ таоло ўз пайғамбарларига амр этган нарсаларини мўминларга ҳам амр этгандир: "Эй пайғамбарлар, ҳалол-пок таомлардан енглар ва яхши амаллар қилинглар! Албатта, Мен қилаётган амалларингизни билгувчидирман". (Мўминлар сураси-51)
"Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимизни - покиза нарсалардан енглар..." (Бакара сураси-172).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом бу хусусда шундай дейдилар: "Бутун бир иштиёқ билан ҳаж ва умра учун йўл азобларини чекиб келган бир инсонни тасаввур қилинг. Қўлларини самога узатиб "Ё Роббим! деб ёлворгани ҳолда егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва ҳар турли озиғи ҳаром бўлган кишини тасаввур қилинг. Бундай бир одамнинг дуоси қандай қабул бўлсин?" (Муслим, Термизий).
Бошқа бир ҳадисда шундай марҳамат қилинади: "Ҳаромдан мол тўплаб садақа қилган инсон бу садақасидан ҳеч бир ажр қозона олмас. Устига устак гуноҳи ҳам бўйнида боқий қолар". (Ибн Хазм, Ибн Ҳиббон ва Ҳаким).
"Ҳаром йўл билан топилган молини садақа қилган ҳар қулнинг бу садақаси қабул бўлмайди. Ундан бир қисмини инфоқ этиб, бошқасини қолдирган бўлса қолган қисмида ҳам ўзи учун хайр йўқдир. Ҳаммасини ўзида қолдирса, ўзини кун ўтган сайин оташга яқинлаштирган бўлади. Аллоҳ таоло ёмонни ёмон билан эмас, ёмонки яхши билан кетказар. Шунга ўхшаш бир ёмонлик бошқа бир ёмонликни кетказмас". (Аҳмад).
Шайх Юсуф Қаразовийнинг
"Исломда ҳалол ва ҳаром" китобидан Абу Муслим тайёрлади