Аҳмад ибн Ҳанбални қамаб, дарралаганлар қани?! Улар ҳақида ҳеч яхши сўз эшитмаймиз, уларни танимайсиз ҳам, эсга олмаймиз, ҳатто. Имомимизни эса доим ёдга оламиз, илмидан фойдаланамиз, сийратларини ўрганамиз.
"Аллоҳ (Лавҳул-Маҳфузда): "Албатта, Мен Ўз пайғамбарларим билан бирга ғолиб бўлурман”, деб ёзиб қўйгандир. Албатта, Аллоҳ кучли ва қудратлидир" (Мужодала сураси, 21-оят);
"Ҳолбуки, куч-қудрат фақат Аллоҳники, Унинг Пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар" (Мунофиқун сураси, 8-оят).
Зикрингизни баланд қилиб қўйдик
Пайғамбарларга қарши курашганлар қани? Уларнинг номи қолдими? Уларнинг оқибати нима бўлди? Уларнинг овози ўчди, илдизи қуриди! Пайғамбар алайҳиссаломнинг таълимоти эса ҳануз барҳаёт. У зотга ваҳий қилинган дин дунёга тарқалди. Дин ходимларига нусрат берилди. Душманларнинг тарихи қалблардан ўчиб кетди, Пайғамбар алайҳиссалом тарихи севиб ўқилади, унут бўлмайди, у зотнинг исми минбарларда янграйди, душманлари ҳар мавсум лаънатланади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Ислом
|
Калит сўзлар