1. Аллоҳ ризолигида ўрганинг
Кўплаб ака-сингиллирамизнинг Аллоҳ наздида хайрли бўлган аммалларга мақтаниш ва бировлардан ортда қолиб кетмаслик ниятида киришаётганларига дуч келамиз. Балки шунинг сабабиданми, Мишарий Рошид, ҳар бир ишда, хусусан, Қуръон ўрганишда, ниятни поклашни енг биринчи маслаҳат сифатида келтириб ўтади. Улуғ имомларимиз, жумладан, Имом Бухорий ва Муслим ҳадис китобларининг енг аввалини ниятга оид ҳадислар билан бошлаганлар.
Фикрини давом эттириб: “Ниятни поклашга ёрдам берувчи омилларга Қуръоннинг фойдаларини, уни ўрганган ва ёдлаган мўминнинг даражаларини билиш орқали эришиш мумкин. Шарафли ҳадисда:
“Ичингизда енг яхшингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”, дейилади.
2. Ўз олдингизга мақсад қўйинг
Мисол учун, мен ака-укаларим билан тажвид қоидаларини ўрганаман, Қуръондан поралар ёдлайман ва буни энг гўзал бир ҳолда адо этаман. Чунки Аллоҳ бандаларини амалларни гўзал суратда бажаришларини севади.
3. Ишларни шундай режалаштирингки, дарслар ҳам қолиб кетмасин, Қуръон ёдлаш ҳам ўз вақтида бўлсин
Яъни, ҳадеб орзу қилишнинг ўзи камлик қилади, балки унга эришиш учун дадил қадамларни ташлаш керак.
Душанба кун бўйи бандман, лекин Сешанба бўш вақтларим кўплиги боис Қуръондан ўтилган дарсларни такрорлашга сарфлайман. Агар сизда кунингиз тартибга солинган бўлса ва Қуръон учун вақт ажратсангиз, иншааллоҳ, бу ўз самарасини беради.
4. Ўзингиз учун енг қулай вақт ва жойни танланг
Оддий мисол: Сешанба куни “Ихлос” сурасини ўрганишим лозим, бироқ шу куни уйимга жиянларим келади, шовқин кўтаришади, ҳотиржам илм ўрганишимга ҳалал беришади. Шунда мени ҳеч ким безовта қилмайдиган, тинч ва осуда бўлган масжид сари отланаман. Шундай қилсам, менда шу кунга ўрганишни ният қилган барча дарсларимни амалга ошириш имконияти бўлади.
5. Доимо айнан бир Қуръон китобдан ўрганинг
Бу билан Мишарий Рошид ўрганувчининг эшитиш ва кўриш ҳотирасига ишора қилмоқда. Яхши натижага эришиш учун, кўзингиз ёзув усулига ўрганган Қуръон китобидан ёдлашни тавсия қилиб, бу билан ҳар сафар бошқа усулда битилган китобда чалғишингиз мумкинлигини эслатиб ўтади.
6. Дастлабки қийинчиликлардан, асосан, хотира ва талаффуздаги камчиликлардан хавотирланманг
Бу каби қийничиликларни кўплар бошларидан ўтказган. Бу худди спорт кабидир. Агар илк кунларда қадоқлар пайдо бўлса, бу спортни ташлашга ишора қилмайди.
Айни шу нарса кўплаб мусулмонларнинг шайтон қалаштириб ташлаган бир қанча важлари сабаб Қуръон таълимини ярим йўлда ташлаб кетишига сабаб бўлган.
Кимдир олийгохни қачонлардир тамомлаган, лекин ўқиш унинг учун эмаслигини тушуниб етганини рўкач қилади, бошқаси эса мактабда ёмон ўқиганини, шунинг учун ҳозир қўлидан ҳеч нима келмаётганини тушунтиради. Агар сизни шундай фикрлар йўқлаган бўлса, Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда уларни ўзингиздан узоқлаштиринг.
7. Қуръонни илмли кишилардан ўрганишга ҳаракат қилинг
Бу маслаҳат Қуръонни ёлғиз ўрганишга киришган дўстларимизга таалуқли бўлиб, ўзим шу маслаҳат қанчалар тўғрилигини бошимдан ўтказдим. Бир кичикроқ сурани мукаммал ёдлаган эдим. Аммо, шу нарса маълум бўлдики, бир қанча кичик хатоларга йўл қўяр эканман. Шунинг сабабидан ҳар бир сурани Қуръон билимдони бўлган қори ака-укаларимизнинг текширувидан ўтказиб олишни ўзингизга вазифа қилиб олинг.
Энг камида аудио сифати юқори бўлган тасмаларда текшириб олишингиз лозим.
Муаллиф ўз сўзида давом этиб, ҳушовозликка ва чиройли қироат қилишга берилиб кетмасдан, балки тўғри талаффуз қилишга эътибор қаратишингизни эслатади.
Яқин танишларимизни бу ўринда эслаб ўтиш мумкинки, табиатан ширин овоз соҳиби бўлган бу дўстларимиз Қуръон ўқиш асносида қироатни гўзал қиламан деб қисқа жойларда чўзиб, бошқа ўринларда эса қисқартириб хатоларга йўл қўйишади.
Зайд ибн Хориса (р.а.) бу борада шундай дейди:
“Қуръонни сизга ўргатгатилганидек ўқинг”.
8. Қуръон ёдлашда ва уни такрорлашда ўзингиз билан ихчам тафсир китоби ҳам бўлсин
Ихчам дейишимиздан муддао – Қуръон ёдлаш жараёнида муфассал тафсир китобига чуқур киришиб асосий мақсаддан чалғиб қолишингиз эҳтимоли бор.
9. Агар ён атрофдагиларга ҳалал бермаса, яхшиси овозингизни чиқариб ўқинг
Бу билан фақатгина бир тана аъзоси чекланиб қолмайди.
Оятларни ёдлашда, аввал бир оятни ундан сўнг иккинчи оятни, навбатда эса иккаласини жам ҳолда ва шу тартибда оятлар сонини ошириб бораверинг.
Шубхасиз ,таҳоратли бўлиш ёдлаш жараёнида диққатни мустаҳкамлайди.
Қуръон ўқишда шундай ўтирмоқ лозимки, жиддий дарс муҳити сезилиб туриши керак. Бу билан яна шунга эътибор қаратмоқчиманки, бу ўтиришга олим ва устозлардан илм олиш пайтида ҳам ахамият бериш керак. Пешқадам толибларнинг орасида бўлишни истаганлар буни ўзларига одоб қилиб олишлари даркор.
10. Дўстлар ва қариндошлар ёнида ёд олганингизни ўқинг
Бу билан сиз ўз хатоларингизни аниқлаб оласиз ва бевосита ўзингизга бўлган ишончингиз ортади, қўшимчасига яқинларингиз ва ўз вақтингизни Қуръон билан машғул қиласиз.
Ҳаяжонингизни енгиш учун дўстларингиз ва қариндошларингизни сизни эшитиб кўришларини илтимос қилиб кўринг. Бу ишдан айниқса бува ва бувиларингиз завқланадилар. Ахир, ким ҳам ўз набираси Аллоҳнинг каломини ўқишидан хурсанд бўлмас экан.
11. Ёдлаганларингизни намозларда такрорлаб туринг
Қуръонни ёддан ўқиётган киши китобни ёпиши билан қироатда фарқни тушуниб етади ва намоз ёдлаганларингизни текшириш учун енг қулай фурсатдир.
Шуниси муҳимки, суралар “навбатчи” бўлмаслиги лозим. Мисол учун, авваллари тажриба камлигидан 10та сурани ёддан билардим, лекин намозларимда асосан уларнинг ярмидан фойдаланар эдим, қолганларидан эса камдан-кам. Натижада, доимий зам сура қиладиганларимни мукаммал, қолганларини эса ўртача билар эдим. Бундай ҳолатни такрорламаслик ҳаракатида бўлинг.
Адашмаслик учун ҳар хил суралардаги бир хил оятларга эътиборингизни қаратинг.
12. Аллоҳ илмингизни бардавом қилиши, ҳотирангизни мукаммал қилиши учун аввал ўрганиб кейин гуноҳ қилмасликка астойдил бўлинг
Алҳамдулиллаҳ, бугун мен илм ўрганишдек шарафли йўлдаман, бугун мен хайрли амаллар қилмоқдаман, эртага эса куним гуноҳ ичра ўтиши ва Аллоҳ жазо сифатида илмни мендан олиб қўйиши ҳақиқат. Бундай ҳолат содир бўлмаслиги учун бу маслаҳатга қаттиқ амал қилиш керакки, Аллоҳ Исломий билимларни фақат покдомон кишиларга насиб қилади.
13. Қуръон билимдонлари ҳозир бўлган қўшимча тўгаракларга қатнашинг
Ўзингиз учун янгиликларни кашф қилиш, ўтилганларни такрорлаш учун Қуръон ўргатиш даргоҳларидан бошқа масканларга бориб туриш фойдалидир.
Шундай бўлиши мумкинки, намоздан сўнг хоҳловчилар давра қуриб, Қуръонни навбатма навбат ўқиб чиқадилар. Уларнинг орасида хатоларимизни тўғирловчи, қисқа тушунча берувчи билимлироқ танишимиз бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
14. Қуръондан парча ёдлаётганингизда (жузми, ёки ярим жузми ва балки Қуръоннинг ярмими) Қуръон ўргатишга ижоза олган кишига мурожаат қилинг
Бу шунинг учунким, амалда Қуръонни ўзи ёд олган кишиларда жуда ҳам қўпол хатолар кузатилади.
15. Ёшликдаги хотирани зое қилманг
Агар Қуръон ёдлашга кеч киришган бўлсангиз, унда Қуръон ёдлашга яна ҳам жидду жаҳд билан киришинг.
Шайх таълим олган даврларини эсга олиб ўзлари билан бирга ўқиган, ҳарбий хизматдан эндигина келган, ёши анча катта бўлган талаба билан бўлиб ўтган воқеани келтирадилар. Ҳарбий хизматда қурилишда ғишт тушиб кетиши оқибатидан лат еган бу толиби илм, бош оғриғидан доим шикоят қилар экан. Қачон ва қаерда кўзлари бу акаларига тушмасин Қуръон ўқиш билан машғуллигини гувоҳи бўладилар, сабаби унга ёд олиш жуда ҳам қийин кечар экан. Бироқ имтиҳонларда у ҳаммадан кўра юқори натижаларга эришиб, ўзидан ўн ёш кичик бўлган, Қуръон ҳифзини осонликча ўзлаштирган укаларидан ҳам ўзиб кетган экан. Аллоҳ унинг ғайрати ва жидду жаҳди сабабидан юқори натижалар кўрсатишини осон қилиб қўйган экан.
16. Илм талабида бўлган ва Қуръон ўрганаётган ҳар бир мўмин истеъмол қилаётган таомига эътиборли бўлсин
Мишарий Рошид Қуръон ёдлаш ва уни ўрганиш йўлидаги мусулмонларга қувват бўлиши учун таомланишни, ортиқча овқатланиб натижада дангасалик ёки уйқусираш ва қўшимчасига шаҳват кучайиб кетмаслигига алоҳида эътибор қаратиш шартлигини уқтиради.
Давомида шундай мақолни келтиради: Тўйиш зийраклик кушандаси
17. Ҳифз билан шуғулланиш ўрнига кўп ёдлашни режа қилишга берилиб кетманг ва бир ёдлаш усулидан бошқа ёдлаш усулига ўтманг
18. Дастлабки қувонарли натижаларга эришганда ўзингизга бино қўймангҲадисда марҳамат қилинадики: Уч нарса инсонни ҳалокатга етаклайди.... шулардан бири инсон ўзига бино қўйиш билан машғул бўлишидир.
Мисол учун, “Қуръонни, тажвидни ўрганишга киришдим ва аллақачон ўнта сурани ёдлаб бўлдим, лекин укам эса ҳали араб алифбосини билмайди – ўзимга қойил-э!” Шу лаҳзаларда инсон ўзини эркин ҳис қилиб тизгинни қўлдан бой беради, натижада кўзланган мақсаддан йироқлашади.
19. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи вассалам кучсизлик ва дангасаликдан паноҳ сўраб қилган дуоларини қилиб юринг
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарздорликнинг кучайиб кетишидан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман» деганларини эшитим».
20. Аллоҳдан илмингизни зиёда қилишини сўраб доимо дуода бўлинг
Аллоҳим! Қуръон туфайли бизга раҳм қилгин ва уни бизга йўлбошчи, нур, ҳидоят, раҳмат ва шифо этгин!
Аллоҳим! Қуръондан билмаганимизни ўргат, ундан унутганларимизни ёдимизга сол ва кечаю кундуз ризолигинг учун уни тиловат қилишни насиб эт.
Аллоҳим! Қуръон билан қалбларимизни мунаввар қил, Қуръон билан хулқларимизни зийнатла, бизни Қуръон билан дўзахдан қутқар ва Қуръон билан жаннатга кирит.
Аллоҳим! Қуръони Карим билан бизни бахтсизликдан саодатга, дўзахдан жаннатга, залолатдан ҳидоятга, хорликдан иззатга ва ёмонликнинг барча туридан барча яхшилик турлари сари олиб ўт, эй Ҳай (ҳамиша барҳаёт), эй Қайюм (ҳамма нарсани тутуб турувчи)!
Мишарий Рошиднинг юқорида келтириб ўтган маслаҳатларига амал қилиб Қуръони Каримни ёдлаш барча азизларимизга насиб қилсин. Аллоҳ барчаларимизга бу маслаҳатларни манфаатли қилиб, тиловатларимиз оз бўлсада бу ҳофизи Қуръоннинг тиловатига ўхшашлигини барчамизга муваффақ айласин.
Исломиддин таржимаси