close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Солиҳ инсонларга ортиқча ҳурмат кўрсатиш

Ислом таъқиқлаган ишлардан бири солиҳ инсонларни ортиқча мақташдир. Баъзилар Ийсо алайҳиссаломни шу қадар мақтадиларки, унинг Аллоҳнинг ўғли, Учтанинг учинчиси, деб қабул қилдилар. Баъзилар эса, Аллоҳ таоло Марямнинг ўғли Ийсо, дедилар. Бошқа бировлар олимлар ва руҳонийларни ортиқча кўтар-кўтар қилдилар. Аллоҳ таоло шунинг учун ҳам аҳли китобни бу йўлдан қайтарди:

"Эй аҳли Китоб, (Ийсони худо дейиш билан) динингизда ҳаддингиздан ошмангиз! Аллоҳ шаънига эса фақат ҳақ гапни айтингиз!" (Нисо сураси 171)
"Айтинг: "Эй аҳли Китоб, динингизда нотўғри томонга тажовуз қилманг ва (Ислом келишидан) илгари йўлдан озган ва кўпларни йўлдан оздирган, тўғри йўлдан чиқиб кетган қавмнинг нафси ҳаволарига эргашманг". (Моида сураси 77)
Ер юзида илк марта ширк келтирган қавм Нуҳ алайҳис саломнинг қавмидир. Бунинг сабаби улар солиҳ инсонларга керагидан ортиқ ҳурмат ва севги кўрсатдилар. Саҳиҳий Бухорийда Ибн Аббосдан Вад, Сува, Яғус, Еъук ва Насрга тегишли шундай ҳадисни ривоят қилади: "Булар Нуҳ алайҳиссаломнинг қавмидан бўлган баъзи солиҳ кишиларнинг исмидир. Бу инсонлар ўлгандан кейин шайтон уларга шундай деди: Ўлган қардошларингиз яшаган жойларга уларнинг бутларини ва ҳайкалларини ясангизлар. Бутларга ва ҳайкалларга ўша қардошларингизнинг исмини қўйинг. Нуҳ қавми шундай қилди. Лекин уларга ибодат қилишмади. Лекин бу авлод ўлиб, улар унутилди. Кейинги насллар эса, бу бутларга ва ҳайкалларга ибодат қила бошлашди".
Бу ҳақда шундай ҳам дейишади: Солиҳ кишилар ўлганда халқ уларнинг қабрларини тарк этмади ва у ерда ўлганларнинг ҳайкалларини ясашди. Кўп ўтмай уларга ибодат қила бошлашди.
Шундай қилиб, баъзи мусулмонларнинг Аллоҳнинг солиҳ қулларини, хусусан қабрларида мақбаралар ва шунга ўхшаш ёдгорликлар бўлган кишиларни, ортиқча мақташлари ширкка олиб келади. Ўтган солиҳ кишилар номига намоз қилиш, қурбонлик сўйиш, улардан ёрдам кутиш, Аллоҳан бошқанинг номи билан қасам ичиш каби ишлар ҳам ширкка киради. Уларнинг коинотда мўъжизалар кўрсатишига ва табиат қонунларига таъсир қила олишига ишониш ҳам катта ширкдир. Аллоҳдан бошқага ва Аллоҳ билан биргаликда бирор нарсага дуо қилиш ҳам катта гуноҳ ва адашишдир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase