close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Жамоат бўлиб намоз ўқишнинг ҳикматлари ва унинг фойдалари

Жамоатнинг фойдалари ва унинг ҳикматлари ҳақида кўпчилик уламолар ёзишади. Шундай манбаларнинг энг гўзалларидан бири аллома Шайх Валиюллоҳ муҳаддис Деҳлавий ҳазратларининг баён қилганларидир. Аслида у зотнинг каломларини ҳеч қандай ўзгартиришсиз нақл қилиб келтиришим лозим эди, лекин мухтасар қилиш мақсадида, унинг хулосасини зикр қиламан:

Жамоатнинг фойдалари ва унинг ҳикматлари ҳақида кўпчилик уламолар ёзишади. Шундай манбаларнинг энг гўзалларидан бири аллома Шайх Валиюллоҳ муҳаддис Деҳлавий ҳазратларининг баён қилганларидир. Аслида у зотнинг каломларини ҳеч қандай ўзгартиришсиз нақл қилиб келтиришим лозим эди, лекин мухтасар қилиш мақсадида, унинг хулосасини зикр қиламан:

1. Тоат-ибодат якка тарзда қилингандан кўра, кўпчилик билан биргаликда, оммавий тарзда бажарилса, унинг манфаати янада кўп бўлади. Жамоат бўлиб ибодат қилишдан ҳосил бўладиган манфаатни бошқа ҳеч бир нарсадан топиб бўлмайди. Жамоатнинг фойдаси шу даражада юксак бўлганидан, ҳаттоки бу тоат-ибодат кишиларнинг кунлик эҳтиёжи даражасидаги зарурий вазифаларга киритилди.
Қиёмат куни тоат-ибодатданда шаъни мукаммал бўлган, намозданда тарозида оғир босувчи ҳужжати улуғ нарса йўқдир. Шу боис ҳам ибодатни кўпчилик бўлиб, жамоатда адо этиш вожиб бўлди.
2. Инсонларни икки тоифага ажратиш мумкин:
- Уламолар.
- Жоҳиллар.
Шу икки тоифага кирувчи кишиларнинг инсонлар кўз ўнгида, ошкора тарзда Аллоҳ таолога биргаликда итоат қилишга таклиф қилинишида ҳар икки тоифа учун, яъни олимлар учун ҳам, жоҳиллар учун ҳам манфаат бордир. Ушбу манфаат шундаки, жамоат бўлиб ибодат қилинганда, олимга иқтидо қилинади ва бу билан жоҳиллар билмаганларини билиб оладилар.
Изоҳ: Уламолар учун жамоатдан қандай манфаат бор? Олимларнинг илми қанчалик кучли ва юксак даражада бўлмасин, уларнинг Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига муҳтожликлари бор. Жамоат эса суннати муаккада бўлиб, олимлар унда игитирок этиш орқали ўзларини кибрга кетишдан сақлайдилар.
3. Мусулмонларнинг тоат-ибодатга жамланишлари ва биргаликда жам бўлган ҳолатда Аллоҳ таолога тавба-тазарру қилишларида ажойиб бир хусусият бор. Бундай жамоатга Аллоҳ таолонинг баракаси ва раҳмати нозил бўлади.
4. Бу умматдан Аллоҳ таолонинг муроди - Аллоҳ таолонинг каломи олий бўлишидир. Ер юзида Ислом динидаида олийроқ дин бўлмаслигидир.
Қачонки бу умматнинг хослари ҳам, омлари ҳам, шаҳарликларию қишлоқликлари ҳам, кичикларию катталари ҳам Аллоҳнинг шиорининг энг улуғи, тоатининг энг машҳури бўлган жамоатни ўзларига вазифа қилиб олсаларгина, Аллоҳ таоло каломининг улуғ бўлиши ва Ислом динининг олий бўлишига ҳисса қўшган бўладилар. Шу маънолар учун ҳам шариат жамоатга, жамоатни тарғиб қилишга ҳамда жамоатни тарк қилганга танбеҳ беришга эътибор қаратган.
Шайхнинг гапи шугади.
5. Кишилар бир кунда 5 маҳал жамоатга жамлансалар, улар бир-бирларининг ҳолларидан бохабар бўладилар. Кимдадир машаққат, касаллик, муаммо пайдо бўлса, хабардор бўладилар ва уларга ёрдам берадилар. Бунинг натижасида кишилар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат, исломий биродарлик вужудга келади.
Жамоатга тарғиботни, унинг фойдаларини, ҳикматларини қаранг!
Афсуски, нафақат оми кишилар, балки эртаю кеч Қуръон ва ҳадис илмини ўрганишни ўзига вазифа қилиб олган қанчадан-қанча кишилар ҳам жамоатни тарк қилишга одатланиб қолганлар. Жамоат ишларида дангасалик қиладилар, гўёки улар кўкрак қафасларида қалбни эмас, Қуръон ва хадис таъсир қилмайдиган «тош»ни кўтариб юргандек. Қиёмат куни жамоат ҳақида сўралганларида уларнинг ҳасрату надоматлари қанчалар узун бўлади-я!!!
Жамоат баъзи фуқаҳоларнинг наздида вожиб, баъзиларининг фикрича, суннати муаккададир.
Жамоатнинг энг кам миқдори - имом билан бир кишининг ҳозир бўлишидир. Бу киши эркакми, аёлми, қулми, ҳурми, балоғатга етган бўладими, сабий бўладими, аҳамияти йўқ.
Сабий - намозни идрок қиладиган даражада бўлса бўлди.
Жума намози ёки икки ҳайит намозларида жамоатнинг энг ози - имомдан бошка уч кишининг бўлишидир.
Жамоат бўлиб, яъни имом билан муқтадий биргаликда нафл намоз ўқиса ҳам бўлади. Имом фарз намоз ўқиётган бўлса, муқтадий эса нафл намоз ўқиб иқтидо қилса ҳам, жамоат бўлиб ўқиса бўлаверади. Лекин нафл намозни жамоат бўлиб ўқишни одат қилиб олиш макруҳ саналади.
Жамоатнинг адади уч кишидан кўп бўлган ҳолда нафл ўқиш ҳам макрухдир.

Ашраф Али Таҳонавийнинг
"Мухтасар Фикҳул Ҳанафий асари таржимаси" китобидан
Икром Муҳаммад Умар таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase