close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қалблардаги васвасалар учун жавобгарлик

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло умматимдан уларнинг қалбларида бўладиган васвасаларни, модомики, унга амал қилмас ва сўзламас эканлар авф этиб юборади», дедилар (Муттафақун алайу).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло умматимдан уларнинг қалбларида бўладиган васвасаларни, модомики, унга амал қилмас ва сўзламас эканлар авф этиб юборади», дедилар (Муттафақун алайу).
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг қалбларида бирор гуноҳ ишни қилишга васваса содир бўлган вақтда унга амал қилмаса ва бирор гуноҳ сўзни гапиришга васваса содир бўлган вақтда уни тилга чиқариб талаффуз қилмаса, Аллоҳ таоло бу васвасалар сабабли умматимни ҳисоб-китоб қилмайди, уларни авф қилади», дедилар.
Савол: Ҳадиси шарифда иборасидаги калимаси умумни ифода этади. Шунга кўра, ҳадиси шарифдан «Инсон қалбида бўладиган ҳар қандай васвасалар сабабли инсон ҳисоб-китоб учун тутилмайди, ҳаттоки азм учун ҳам гуноҳ бўлмайди» деган маъно келиб чиқади. Ҳолбуки, юқорида «Азмда гуноҳ бор», дейилди.
Жавоб: Бу ҳадиси шариф ижмо билан «Баъзиси хосланган ом» қабилидадир. Шу сабаб, бу ўринда азмдан бошқа васвасалар тушунилади. Азмга гуноҳ бўлиши бошқа ҳадислар билан истисно бўлади.
Савол: Қуръони Карим оятларидан бирида:
«Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билурмиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз» (Қоф сураси, 16-оят).
Бу ояти кариманинг «Унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам билурмиз» жумласидан Аллоҳ таолонинг барча васвасалар учун ҳисоб-китоб бўлиши ва азобга тутилиши тушунилади. Чунки Аллоҳ таоло бошқа ояти каримада яъни «Аллоҳ уларнинг қилаётган ишларини билувчидир», деб инсонларнинг қиладиган барча ишлари учун ҳисоб-китоб ва азоб борлиги тушунилади. Аллоҳ таоло «Биз биламиз, унга кўра ҳисоб-китоб қиламиз» деган мазмунни ифода қилади. Бу ояти каримини олдинги ҳукмлар билан қандай мувофиқлаштирилади?
Жавоб: Бу ояти каримдан инсон хаёлига келган барча васвасалар сабабли ҳисоб-китоб қилиш мақсад эмас, балки Аллоҳ таолонинг илми комил эканлигини баён қилишдир. Албатта, Аллоҳ таолонинг илми шунчалик комилки, инсонларнинг қалбидан ўтадиган ҳар қандай ўйларни билади.
Савол: Яна бир ояти каримада:
«Агар ичингиздаги нарсаларни ошкор қилсангиз ҳам, махфий қилсангиз ҳам, сизларни Аллоҳ ҳисоб-китоб қиладир» (Ба-цара сураси, 284-оят).
Бу ояти каримдан ҳам қалбда ўтган нарсалар мутлақ айтилди ва азмдан бошқа васвасалар учун ҳам ҳисоб-китоб борлиги маълум бўлмаяптими? Бу ояти карима юқорида зикр қилинган беш босқич васвасанинг ҳаммасини қамрамайдими?
Биринчи жавоб: Оиша розияллоҳу анҳо: «Бу ояти каримадаги ҳисоб-китобдан мақсад дунёдаги ҳисоб-китоб. Охиратдаги ҳисоб-китоб эмас», дейдилар.
Иккинчи жавоб: Бу ояти карима    ояти билан
насх қилинган. Ёки бу ҳисоб-китобдан азм даражасидаги васваса, аммо азм даражасига етмаган васвасалар учун ҳисоб-китоб қилинмайди.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг
"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase