Рўзанинг энг улуғ фазилати шуки, Аллоҳ таоло рўзанинг ажру савобини Ўзи беришини айтган.
Аллоҳ таоло рўза фақат Ўзи учунлигини айтган бўлиб, бу фазл бошқа ибодатлар хусусида айтилмаган.
Ҳадиси шарифларда шундай дейилади: «Аллоҳ таоло: «Рўза Мен учун, унинг мукофотини Ўзим бераман», дейди».
Рўза бошқа амаллардан Аллоҳга боғлиқ бўлиши билан ажралиб туради. Аллоҳ таолонинг «Рўзанинг савобини Ўзим бераман» дейиши бу ибодатнинг савоби ниҳоятда катта эканини, унинг савобини ақл билан идрок этиб бўлмаслигини билдиради. Бунинг сабаби шуки, рўза сабабли банда Аллоҳга яқин бўлади.
Рўзада Аллоҳ таолонинг бирлиги, ҳар қандай айбу нуқсонлардан пок эканига ҳам ишора бор.
Бошқа ибодатларда бу хусусият йўқ. Дарҳақиқат, таомдан тийилиш, бошқа шаҳвоний хоҳиш-истаклардан тийилиш Аллоҳ таолонинг сифатларидандир. Демак, рўзада Аллоҳнинг сифатига мувофиқ келадиган кўриниш ў бор. Шу сабабли Аллоҳ таоло «Рўзанинг савобини Ўзим бераман», деб марҳамат қилган.
Қуртубий раҳимаҳуллоҳ бу ҳадиснинг шарҳида шундай дейди: «Бандаларнинг амаллари уларнинг ўз ҳолатига яраша, шунга муносиб бўлади. Рўза эса Аллоҳ таолонинг сифатларидан бирига муносибдир. Шу боис Аллоҳ таоло гўё: «Рўзадор Менинг сифатларимга мос келадиган амалларни қилиб, Менга яқин бўлади», дейди».
Рўзада нафснинг хоҳишлари, инсон табиатидаги аслий хоҳиш-истакларига бўлган интилишларнинг барчаси тарк этилади.
Бу хусусият бошқа ибодатларда йўқ. Масалан, ҳажга ёки умрага эҳром боғлаган кишини олайлик. Унга ҳам хушбўйликлар суриш, аёлига яқинлик қилиш, ов қилиш, тикилган кийим-кечак кийиш каби кўпгина ишлар ман этилади. Лекин унга ҳаётнинг асоси бўлган еб-ичиш ман қилинмаган. Еб-ичиш намозда ҳам тақиқланган, лекин намоз бир неча дақиқа ўқилса, ўша вақтдагина мумкин эмас, кейин яна еб-ичса бўлаверади. Рўзада эса кун бўйи ҳеч нарса емасдан юришга тўғри келади.
Рўза Қиёмат куни уни тутган одамни шафоат қилиши ҳам Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам умматининг шарафларидан биридир.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рўза ва Қуръон Қиёмат куни бандани шафоат қилади. Рўза: «Роббим, уни таом ва шаҳватдан мен тўсган эдим, энди мени унга шафоатчи қилгин», дейди.
Қуръон: «Роббим, уни кечалари уйқусидан мен тўсган эдим, энди мени унга шафоатчи қилгин», дейди. Сўнг бу иккиси ўша бандани шафоат қилади» (Имом Аҳмад ва Имом Табароиий ривоятпи).
Рўзадорга бериладиган савоб ва шарафлардан бири шуки, нафл рўза тутиш ер юзи тўла олтинга тенгдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Киши бир кун нафл рўза тутса, сўнг унга (мукофот ўлароқ) ер юзи тўла олтин берилса ҳам, унинг мукофоти тўлиқ берилмаган бўлади. Фақат Ҳисоб куни бундан мустасно» (Имом Абу Яъло ва Имом Табароний ривояти).
Иссиқ кунда Аллоҳ учун чанкрган кишининг чанкргини Қиёмат кунида - одамлар ҳақиқий чанқайдиган кунда Аллоҳ таоло қондиради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Мусо розияллоҳу анҳуни денгиздаги кўшинга раҳбар қилиб юбордилар. Улар кемага тушиб, қоронғи кечада елканларни кўтаришди. Шунда ғойибдан «Эй кемадагилар! Тўхтанглар, сизларга Аллоҳ Ўзига ҳукм қилган нарсани айтаман», деган овоз келди. Абу Мусо: «Айт», деган эди, «Ким ёз кунида ўзини чанқатса, Аллоҳ таоло унинг чанқоғини иссиқ кунда (Қиёмат кунида) Ўзим қондираман деб ҳукм қилди», деган овоз келди» (Ибн Аббосдан Имом Баззор ривояти).
Бир ривоятда шундай дейилган: «Аллоҳ таоло «Ким иссиқ кунда Аллоҳ учун чанқаса, Қиёмат кунида унинг чанқоғини Аллоҳ қондиради», деб Ўзига ҳукм қилган» (Имом Ибн Абу Дунё ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Рўза жисмнинг закотидир», деганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг закоти бор. Жисмнинг закоти рўзадир. Рўза - сабрнинг ярмидир», деганлар» (Имом Ибн Можа ривояти).
Рамазон рўзаси гуноушрнинг кечирилиишга сабаб бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида бедор ўтказса, ўтган гуноҳлари кечирилади. Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида рўза тутса, ўтган гуноҳлари кечирилади», деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ривояти).
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматини аввалги умматларга бермаган яна бир фазилат билан - рўзадорларга берилган бешта хислат билан сийлади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазонда олдинги умматларга берилмаган бешта хислат менинг умматимга берилди: 1. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мушк-анбар ҳидидан ёқимлироқдир. 2. Рўзадор ифтор қилгунича ҳатто балиқлар ҳам уларнинг ҳаққига истиғфор айтиб туради. 3. Аллоҳ таоло ҳар куни унинг жаннатини зийнатлаб, сўнг унга «Солиҳ бандаларимдан машаққатлар кўтарилгач, сенга келадилар», дейди. 4. Рамазонда асов шайтонлар кишанланиб, (заифлашиб) Рамазондан бошқа ойларда қилган ишини бу ойда қила олмай қолади. 5. Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади». Шунда «Эй Аллоҳнинг Расули, бу Қадр кечасими?» дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ. Банданинг амалини адо этса, ажр-савоби тўлиқ қилиб берилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Баззор ва Имом Байҳақий ривояти).
Аллоҳ таоло бу умматнинг рўзадорларига берган энг буюк савоблардан бири - Рамазондаги рўзанинг гуноҳ-ларга каффорот бўлишидир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш маҳал намоз орадаги гуноҳларга, бир жума ўзидан кейинги жумагача, Рамазон кейинги Рамазонгача бўлган гуноҳларга каффоратдир. Катта гуноҳлардан сақланилса», дедилар (Имом Муслим ривояти).
Муҳаммад Ҳасанийниг
"Энг шарафли уммат" китобидан