Имом Аъзам тавҳид ҳақида, Аллоҳ таолонинг рубубиятда, улуҳиятда, убудиятда ягоналигини бундай баён этган:
“Аллоҳ таоло зотида (рубубиятда, улуҳиятда ва убудиятда) ягонадир. Унинг ягоналиги саноқ жиҳатидан эмас, шериги йўқлиги туғмаганлиги, туғилмаганлиги, тенги йўқлиги жиҳатидандир”.
Шарҳ: Аллоҳ таоло зотида, сифатларида ўхшаши, тенги йўқдир. Ихлос сурасида бундай марҳамат қилинади:
«(Эй Муҳаммад!) Айтинг: “У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ Самад (асло муҳтож эмас, муҳтожларнинг ҳожатларини раво этувчи)дир. У туғмаган ва тугилмаган ҳам. Унинг ҳеч бир тенги Йўқдир”» (Ихлос сураси).
Аллоҳ таоло яратиқлар ўрни эмас, йўқдан бор бўлган эмас, Унинг тенги, ўхшаши йўқ. Макка кофирлари Фаришталар - Аллоҳнинг қизларидир, яҳудийлар: Узайр - Аллоҳнинг ўғлидир, насронийлар: Масиҳ - Аллоҳнинг ўғлидир, дейишарди.
“Албатта, буюклиги олий бўлмиш Роббимиз бирорта хотин ҳам, фарзанд ҳам тутган эмасдир” (Жин сураси, 3-оят).
Барча оламнинг яратувчиси ягонадир. У Аллоҳ таолодир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади:
“Агар иккиси (Ер ва осмон)да Аллоҳдан ўзга илоҳлар бўлганида, ҳар иккиси бузилиб кетган бўлур эди” (Анбиё сураси, 22-оят).
Агар икки илоҳнинг бўлиши мумкин деб фараз қилинса, уларнинг орасида тортишув, келишмовчилик бўлиши ҳам мумкин бўлади. Улардан бири бир кишининг, масалан Зайднинг ҳаракат этишини истаса, иккинчиси эса уни тўхтаб туришини исташи мумкин бўларди. Зеро, бу икки ҳолат - ҳаракат ва туришдан ҳар бири аслида мумкин бўлган нарсалардир. Шунингдек, ироданинг мазкур икки ҳолатдан (ҳаракат, туриш) ҳар бирига боғлиқ бўлиши ҳам, аслида мумкиндир. Чунки иродалар орасида зиддият йўқ. Балки, бўлиши хоҳланган у икки нарса орасида зиддият бор. Бўлиши хоҳланган мазкур бир-бирига зид икки ҳолат ҳам бир вақтда бўлиши ёки улардан фақат бири бўли-ши мумкин (табиийки, бир-бирига зид икки ҳолат (ҳаракат ва туриш) бир вақтда бўлмайди. Упардан фақат биттаси бўлади). Демак, илоҳ ягона бўлмаса (иккита ёки ундан кўп бўлса), ўзаро келишмовчилик муқаррар бўлади. Бу эса муҳолдир, бўлиши мумкин эмас! Бу билан, улар (илоҳлар) ўзаро иноқ бўлишлари мумкин деган фараз ҳам бартараф бўлади.
Аллоҳ таолога махлуқотлардан ҳеч бири ўхшамайди
Шарҳ: Чунки Аллоҳ таоло вожибул вужуддир (борлиги вожиб, ўзгага боғлиқ эмасдир). Барча махлуқотлар мумкини вужуддир (бўлиши мумкин, ўзига боғлиқ бўлган нарсалардир). Аллоҳтаоло Сомаддир, яъни ҳеч нарсага муҳтож эмасдир, барча нарса Унга, Унинг яратишига, ёрдамига муҳтождир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади:
“Аллоҳ Ғаний (бой), сизлар эса фақирдирсиз” (Мухаммад сураси, 38-оятп).
Аллоҳ таолонинг сифатлари айни Зоти ҳам, ғойри зоти ҳам эмасдир (яъни Аллоҳ таолонинг сифатлари Унинг ўзи ҳам, Ўзидан айро ҳам эмас). Файласуфлар Аллоҳтаолонинг сифатларини айни Зоти дейди. Мўътазилилар Аллоҳ таолонинг сифатлари Унинг Ўзидан айро, дейишади. Карромия мазҳабидагилар Аллоҳнинг сифатларини кейин пайдо бўлган дейди.
Аллоҳ таолонинг сифатлари махлуқларнинг Аллоҳ таолонинг сифатларига ўхшамайди. Махлуқларнинг сифати кейин пайдо бўлгандир. Мўътазилалар сифатларини бир неча қадим (азалий) борлиқ бўлиб қолишидан сақланиш мақсадида инкор қилишган. Ашъарийлар ҳам Аллоҳ таолонинг сифатларини на айни Зот ва на ғойри Зот дейишади.
Аллоҳ таоло махлуқотларидан ҳеч бирига ўхшамайди
Шарҳ: Бу жумла олдинги жумланинг таъкидидир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади:
“Унга ўхшаш бирор нарса йўқдир” (Шўро сураси, 11-оят).
Яъни, Аллоҳ таолонинг Зоти ва Сифатига ўхшаш бирор нарса йўқдир. Барча жиҳатдан тенг бўлган нарсалар мутлақ ўхшаш ҳисобланади.
“Қунавий Шарҳи”да бундай зикр этилган: Нуайм ибн Ҳаммод бундай деган: “Ким Аллоҳ таолони махлуқотларидан бирига ўхшатса, шубҳасиз, кофир бўлади. Аллоҳ таоло Ўзини сифатлаган сифатлардан бирини ким инкор этса, у ҳам шубҳасиз, кофир бўлади.”
Исҳоқ ибн Роҳавайҳ бундай деган: “Ким Аллоҳ таолони сифатлаб, Унинг сифатларини махлуқотларидан бирининг сифатига ўхшатса, у Аллоҳ таолони инкор қилган кофир бўлади”.
Аҳли сунна вал жамоа: “Аллоҳтаоло махлуқотлардан ҳеч бирига ўхшамайди”, дейишлари билан Аллоҳ таолонинг сифатларини инкор қилишмайди, балки Аллоҳ таоло, Ўз исм, сифат ва феълларида махлуқотларидан ҳеч бирига ўхшамаслигини таъкидлашади.
Имом Абу Ҳанифанинг
"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан