close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Илмсиз ҳолда тафсир қилиш

 

 

 

Илмсиз ҳолда Қуръонни тафсир қилиш ва унинг маънолари ҳақида гапириш ҳаромдир. Бу борада жуда кўп ҳадислар келган. Уламолар ҳам бунга ижмо қилишган.

Илмсиз ҳолда Қуръонни тафсир қилиш ва унинг маънолари ҳақида гапириш ҳаромдир. Бу борада жуда кўп ҳадислар келган. Уламолар ҳам бунга ижмо қилишган.
Уламоларнинг тафсир қилиши эса, жоиз ва яхшидир. Бунга ижмо қилинган.
Кимки тафсир қилишга лаёқатли бўлиб, Қуръон маъноларини тушуниш илмлари унда жамланган бўлса, тафсир қилаётган оятидан айнан ўша маъно ирода қилинганини билса, ушбу оят ижтиҳод йўли билан тушуниладиган (масалан, махфий ва ошкор, омм ва хос ҳукмлар, эъроб ва бошқа шу каби оятлар) бўлса, тафсир қилиши жоиз. Агар ижтиҳод йўли билан тушунилмайдиган (масалан, уни фақат нақл йўли билан билинадиган масалалар ва араб тилига оид лафзларни шарҳлаш каби оятлар) бўлса, у инсон бу борада гапириши жоиз эмас. Лекин тафсир аҳли бўлган мўътабар инсонлардан саҳиҳ нақл қилсагина жоиздир.
Кимки тафсир қилиш илмларини ўзида жамламагани сабаб тафсир қилишга лаёқатли бўлмаса, бу иш унга ҳаромдир. Лекин у тафсир аҳли бўлган мўътабар инсонлардан қилинган тафсирни нақл қилиши жоиздир.
Ҳеч қандай саҳиҳ далилсиз, ўз фикри билан тафсир қилувчилар бир неча қисмга бўлинади.
Уларнинг бир тоифаси, бир оятни ўз мазҳабини тасдиқлаш ёки фикрини қўллаб-қувватлаш учун далил қилиб келтиради. Лекин у фақат рақибидан устун келишнигина мақсад қилади.
Яна бири эса, яхшиликка чақиришни мақсад қилиб, бир оятни ҳужжат қилиб келтиради. Лекин айтаётган гапига ушбу оятнинг алоқаси бўлмайди.
Бошқа бир тоифалар арабча лафзларни мутахассислар наздидаги маъно нима эканини билмасдан туриб, тафсир қилиб юборадилар. Бу эса фақатгина араб тили мутахассислари ва тафсир аҳлларидан эшитиш орқалигина маълум бўлади. Масалан, лафзнинг маъноси ва эъроби, ундаги ҳазф, ихтисор ва замир қилиш, ҳақиқат ва мажоз, омм ва хос, ижмол ва баён, тақдим ва таъхир каби лафзнинг зоҳиридан билиб бўлмайдиган қоидаларни тафсир қилиш.
Тафсир қилиш учун фақат араб тилини билиш кифоя қилмайди. Балки, муфассирлар ана шу оят борасида айтган сўзларини билиш лозим. Чунки гоҳида муфассирлар оятнинг зоҳирий маъносини олмаслик, ё бундан хос ҳукм ирода қилингани, ёки маъно яширин экани ва бошқа шу каби оятнинг зоҳирий маъносидан бошқа маънолар билан тафсир қиладилар.
Шунингдек, агар лафз бир неча маъноларни ифода этса, бир ўринда ушбу сўздан кўзда тутилган маънони билиб, қолган ўринда ҳам айнан ўша мазмунни қўллаш ҳам шулар жумласидандир.
Буларнинг барчаси ўз фикри билан тафсир қилиш бўлиб, барчаси ҳаромдир.

Жалолиддин Ҳамроқуов
"Тиловат одоблари" китобидан

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase