close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бир оятнинг тафсири ва шубҳани кетказиш

«Улар Роббларидан берилган ҳидоятдадирлар ва ана ўшаларгина фалоҳ (нажот) топувчилардир».(Бақара сураси, 5-оят.)

«Улар Роббларидан берилган ҳидоятдадирлар ва ана ўшаларгина фалоҳ (нажот) топувчилардир».(Бақара сураси, 5-оят.)
Бу оятда мукофот сифатида икки нарса - ҳидоят ҳамда фалоҳ зикр этилган. Бундан олдин ғайбга ҳамда пайғамбарларга иймон келтириш сифатлари келтирилган бўлиб, ана шу иймонга мукофот ўлароқ бу оятда ҳидоят билан фалоҳ ваъда қилинмоқда. Фалоҳнинг амал учун мукофот бўлишини тушунса бўлади, чунки фалоҳнинг маъноси мурод-мақсадга етмоқдир. Лекин ҳидоят деб, йўл кўрсатишга айтилади. Бир нарсанинг йўлини кўриб олиш бир мақсад ҳам эмас, шу билан бирга, у бирор амал учун мукофот бўлиши ҳам мумкин эмас.
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий мана шу шубҳани даф қилиш учун айтадилар: «Менинг ўзим билан содир бўлган бир воқеа мана шу шубҳага жуда яхши жавоб бўлади. Воқеа шундай бўлдики, бир одам Мератга кетаётган поездга минмоқчи экан, адашиб, Руркийга, яъни қарама-қарши тарафга кетаётган поездга миниб олибди. У хато қилганини поезд юрганидан кейин билди. Мен ҳам ўша поездда Руркийга кетаётган эдим. У одамнинг ниҳоятда қаттиқ изтиробга тушганини кўрдим. Мен эса ўз жойимда хотиржам ўтирибман. Унга тасалли бераман десам, менга илтифот ҳам қилмади. Поезд тезлаган сайин унинг паришонлиги янада ортиб бораверди. Ўшанда билдимки, манзил ва мақсад томон тўғри йўлда кетаётганини аниқ билишнинг ўзи ҳам инсон учун катта неъмат ва роҳат экан. Шунинг учун буни амал учун мукофот қилиб белгиланса бўлаверади. Бу оят мўминларни «Сизлар саҳиҳ ва тўғри йўлдан бормоқдасиз, асло ташвиш қилманглар», дея хотиржам қилмоқда. Бундан ортиқ яна қандай неъмат бўлиши мумкин?»

Муҳаммад Шафеъ Усмонийнинг
"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан
Ёрқинжон Фозилов таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Марям сураси, 83-оят (Қуръони азим тафсири)
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase