Бемор тамоман туролмаса ёки қаттиқ оғриқ туфайли туриши қийин бўлса, ёхуд касаллигининг кучайиши ва узоққа чўзилишидан қўрқса, намозини ўтириб, руку ва сажда қилган ҳолда ўқийди. Ўзига энг қулай шаклда ўтиради. Булардан бошқа ҳолларда кучи етганича тик туриб ўқийди.
Соғлом киши намоз ўқиётганида тоби қочса ва тик тура олмай қолса, ўтирган ҳолда руку ва сажда қилиб намозини тамомлайди. Тик туриб намоз ўқий олмайдиган одам ўтирган ҳолида руку ва сажда қила олмаса, ўтирган ҳолида имо-ишора билан намоз ўқийди. Аммо руку ва сажда қилолмасада, тик туришга қодир бўлса, бу ҳолатда ҳам тик туриб имо-ишора билан намоз ўқигандан кўра, ўтириб имо билан намоз ўқигани яхшироқдир.
Руку ва саждани имо-ишора билан қилганда сажда қилиш учун бошини рукуда эгганидан кўпроқ эгади. Акс ҳолда намози тўғри бўлмайди.
Касал сажда қилиши учун бирор нарсани баланд қилиб қўймайди. Бирор нарсани кўтариб қўйса-ю, саждада бошини рукуда эгганидан кўра кўпроқ эгса, намоз тўғри бўлаверади. Акс ҳолда тўғри эмас.
Беморнинг ўтириб намоз ўқишга ҳам кучи етмаса, чалқанча ёки ёнбошлаб ётган ҳолда имо-ишора қилиб на-моз ўқийди. Имо-ишора бош билан бўлади. Қош ёки кўз билан бўлмайди. Чалқанча ётиб ўқиш яхшироқдир. Юзи қиблага қараб туриши учун беморнинг бошига ёстиқ қўй-илади. Агар кучи етса, оёқларини қиблага узатмаслиги учун йиғиштириб олади. Кучи етмаса, тиззалари остига бирор нарса қўйиб, бир оз кўтариб қўйилади. Бош би-лан имо-ишора қилиб намоз ўқишга кучи етмаган касал ўзига айтилаётган нарсаларни тушунса, намозини кечиктиради. Қодир бўлганидан сўнг қазосини ўқийди, агар бир кеча-кундуздан кўпайиб кетган бўлса ҳам. Агар қодир бўлишидан олдин шу касаллигида вафот этса, афв қилинади ва фидя бериш ҳам лозим бўлмайди. Бу Бурҳониддин Марғиноний( Бурхрниддин Марғиноний - Абдулҳасан Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил ал-Фарғоний ал-Риштоний ал-Марғиноний (1123-1197 йй.) ўзидан аввалги ва замондош уламолар томонидан ишлаб чиқилган, барча сохдларда хднафийлик фиқҳининг қо-нунларини ўзида мужассам қилган машҳур “Китоб ал-Ҳидоя" асари муаллифи. Фуруъ ал-фиқҳ илми соҳасида "Китоб ал-Ҳидоя” асари мислсиз ёдгорлик сифатида бутун Ислом оламида эътироф этилган. Айниқса, “Китоб ал-Ҳидоя” асарини ўрганиб, нақл этиш ҳуқуқига эга бўлиш фақиҳлар учун катта шараф ҳисобланган. Бу ҳақда устозла-ридан олинган ҳужжат (ижоза биҳаққ ар-ривойа) ўзлари ўқиган китобнинг сўнггига ёзилган ва доимо ўзи билан бирга олиб юрилган.
“Фатавойи Қозихон" - бу фиқҳий асар муаллифи Фахриддин ал-Ҳасан ибн Мансур ал-Фарғоний (ваф. 1196 й.), Қорахонийлар даврида Бухорода қозилик қилганлар. Фахриддин Қодихон мазкур фатволар тўпламининг кириш қисмида: «Бу китобда мен амалиётда тез-тез учрайдиган ва зарурият кучли бўлган масалаларни қайд этдим», деб ёзади.
Фахрул ислом ва шайхул ислом Ховхарзода - Мовароуннаҳр фақиҳларидан бўлган Абу Бакр Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ал-Бухорий Хоҳарзода (в. 483/1090 й.) Имом ал-Қудурийнинг (972-1037 йй.) “ал-Мухтасар” асарига “Шарҳ мушкилот ал-Қудурий” номи билан шарҳ ёзганлар.) раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳидоя” асарида ихтиёр қилган қавллари. “Фатавойи Қозихон”да": “Саҳиҳроғи, агар бир кеча-кундуздан кўп бўлса, қазо қилмайди”, деб келган. Бу Фахрул ислом ва шайхул ислом Ховхарзода"' раҳимаҳумаллоҳларнинг ихтиёр қилган қавллари. Ўтирган жойида руку ва сажда қилиб намоз ўқиётган киши намоз асносида тузалиб қолса, ўрнидан туриб намо-зини давом эттиради. Бироқ руку ва сажда қилолмасдан имо билан ўқиётган киши тузалиб қолса, намозини бо-шидан қайта ўқиши керак. Шунингдек, ёнбошлаб намоз ўқиётган одам ўтиришга қодир бўлиб қолса, намозни ўтирган ҳолида янгидан бошлайди.
Эсини йўқотган ва ҳушидан кетган кишининг бу ҳолати беш вақт намоз мобайнида давом этса, ўзига келгач, бу намозларининг қазосини ўқийди. Беш вақтдан кўпроқ давом этса, қазосини ўқимайди. Сузиб кетаётган кемада узрсиз ўтириб намоз ўқиса бўлаверади, бироқ тик туриб ўқиш имкони бўлса, тик туриб ўқиган афзал.
Қирғоққа боғланган кемада ўтириб намоз ўқиш асло мумкин эмас, бироқ қаттиқ чайқалиб турган бўлса, ўтириб ўқиш мумкин.
Сузиб кетаётган кемада намоз ўқиётган киши на-моз ўқишни бошлаётганида қиблага юзланади. Агар кема бурилса, у ҳам намоз ичида қиблага томон аста-секин намозини тамомлагунича бурилаверади. Айрим фиқҳий манбаларда келтирилишича, агар кема лангарга боғланмай сузиб кетаётган бўлса, ўша томонга қараб намоз ўқийверади.
"Ҳанафий фиқҳидан зарур масалалар" китобидан