close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Байтил Мақдис Фирдавс жаннатидандир

-Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: “Албатта жаннат Байтил Мақдисни шавқ билан соғинади ва Байтил Мақдис Фирдавс жаннатидандир. Фирдавс сурёнийда бўстон деганидир”, деди.

-Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо: “Байтил Мақдисни анбиёлар бино қилган ва ўша ерда умр кечирганлар. Унда набий сажда қилмаган ёки фаришта қоим бўлмаган бирон қарич ер йўқдир”, деди.
-Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у айтди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки жаннат боғларидан бир боғга қарамоқчи бўлса, Байтил Мақдисга қарасин. Байтил Мақдис Фирдавс жаннатидандир", дедилар.
-Қуръони каримдаги: “Унга ва Лутга нажот бериб, оламлар учун Ўзимиз баракали қилган ерга юбордик”, Анбиё сураси, 71 -оятидаги “баракали қилган ер”дан мурод, Байтил Мақдис еридир дейишган.
-Шунингдек, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом билан  Байтил Мақдис ерида бевосита сўзлашган, Довуд ва Сулаймон алайҳимуссаломлар Аллоҳ таолога Байтил Мақдис ерида тавба қилганлар, Сулаймон алайҳиссаломга мулкини Аллоҳ таоло Байтил Мақдисда қайтарган.
-Закариё алайҳиссаломга Яҳё алайҳиссаломнинг туғилишлари ҳақида Байтил Мақдисда хушхабар берган, Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломга тоғларни ва қушларни Байтил Мақдисда бўйсундириб берган.
-Барча пайғамбар алайҳимуссаломлар қурбонликларини Байтил Мақдисда келтирганлар ҳамда Яъжуж ва Маъжуж Байтил Мақдисдан бошқа бутун ер юзини эгаллайди, маҳв қилади”.
-Абу Журайждан ривоят қилинади: “Бандаларининг яхшиларини Байтил Мақдис томон ҳайдамагунча Қиёмат қойим бўлмайди. Бас, Аллоҳ у ерни уларга яшаш маскани қилиб беради”, деди.
-Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Фитналар зоҳир бўлганда омонлик Байтил Мақдис томонда бўлади.  “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Байтил Мақдисга етиб боришга қодир бўлмасамчи?”, деди. У зот: “Унда ҳаракат қил ва динингни эҳтиёт қил”, бошқа лафзда: “ўзингдаги бор имконият билан урингин ва динингни сақла” дедилар.  
-Ваҳб ибн Мунаббиҳдан ривоят қилинади: “Байтил Мақдис аҳли Аллоҳ таолонинг қўшниларидир. Аллоҳ таоло ўзининг қўшниларини азобламасликка ҳақлидир”, деди.

Мужириддин Ҳанбалий Алиймийнинг "Ал унсил жалийл би тарийхил Қудси вал халийл" асаридан.
@arabicuz

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase