close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Фаросатнинг ҳақиқати ва унинг сабаблари

Абу Умомарозияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

Абу Умомарозияллоҳу анҳудан ривоят қилинади
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг фаросатидан сақланинглар. Зотан, у Аллоҳ таолонинг нури ила назар солур», дедилар».(Бухорий(Тарихда), Термизий, Табароний, Табарий, Абу Нуъайм, Ибн Адий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.)
Абу Абдуллоҳ деди: Фаросат сўзи фурусиятдан олингандир. Кишининг аъзолари ила от устида чопи ши фурусият дейилади. Унинг қалб кўзи ила Аллоҳ таолонинг нури билан чопиши фаросатдир. От билан бу дунёнинг масофасини кесиб ўтади. Аллоҳ таолонинг нури билан қалб масофасини кесиб ўтади.
Албатта, ҳар бир нарсанинг аломат ва белгилари бордир. Аллоҳ таоло Ўзи яратган нарсаларни ўшалар билан белгилаб қўйгандир. У Зотнинг нури билан ўша белгилар идрок қилинур. Ҳатто ҳали келмаган нарсани ҳам идрок қилиш мумкин.
Умар розияллоҳу анҳу фаросатни ишга солар эди. Абдуллоҳ ибн Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Биз, Мазҳаж қавми ҳайъати Умарнинг ҳузурига кирдик. Мен унга энг яқин ўтирганлардан эдим. Умар Аштарга назар сола бошлади. Кўзини унга атрофлича тикди. Сўнгра менга: «Манави сизларданми?» деди. Мен: «Ҳа, нима учун сўраяпсиз?» дедим. Умар: «Аллоҳ уни қатл қилсин! Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматини унинг шарридан асрасин. Аллоҳга қасамки, менимча, мусулмонлар бошига бунинг сабабидан оғир кун тушади», деди.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Умар қай бир нарсадан огоҳлантирган бўлса, унинг ҳақида гапирса, албатта, бўлган».
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳнинг одамларни белгисидан биладиган бандалари бордир», деганлар.
У Зот таолонинг:
«Албатта, бунда мутавассимлар учун оят(белги) лар бордир»(Ҳижр сураси, 75-оят.), деган қавлидаги «мутавассим» - фаросатлилар деганидир. Тавассум сўзи васм - белги сўзидан олингандир. Бу эса, Аллоҳ таолонинг ишлардаги белги ва аломатларидир. Фаросатни ишлатиш - банданинг қалби Аллоҳ таолонинг нурига миниб олиб, ҳали содир бўлмаган иш томон чопиши ва уни худди Умар розияллоҳу анҳу идрок қилганидек ва худди Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу идрок қилганидек, идрок қилишидир.
Ривоят қилинишича, Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу Амр ибн Убайд ҳақида: «Бу, агар бир ҳодиса қилмаса, Басра аҳли йигитларининг улуғидир», деган. Айюб ҳақида эса, «Бу Басра аҳли йигитларининг улуғидир», деган. Мустасно қилмаган.
Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳи Довуд Увдий ҳақида шубҳаланиб, «Сен бошингга тамға босилиб ўласан», деган ва худди айтганидек бўлган.
Қачон қалб Аллоҳ таолонинг нури билан тўлса, қалбнинг икки кўзи У Зотнинг нури билан назар солади. Бас, кўксида васфини иҳота қилиб бўлмайдиган нарсани кўради. Фаросат Аллоҳ таоло томонидан бандага бўлғувсидир.

Ҳаким Термизийнинг
"Нодир асллар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Йўқолган киши Иймонда собит туриш »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase