close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳайит намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

  • Сешанба, Апр 09 2024
  • Муаллиф 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

Шунга кўра, 2024 йил 10 апрель куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

    Андижон вилояти   06:00
    Наманган вилояти   06:00
    Фарғона вилояти   06:00
    Тошкент вилояти   06:10
    Тошкент шаҳри   06:10
    Сирдарё вилояти   06:10
    Жиззах вилояти   06:15
    Самарқанд вилояти 06:20
    Сурхондарё вилояти   06:25
    Қашқадарё вилояти   06:30
    Навоий вилояти   06:30
    Бухоро вилояти   06:30
    Хоразм вилояти   06:50
    Қорақалпоғистон Республикаси   06:50  

Маълумот учун, бугун, 8 апрель куни “Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ҳам қабул қилинди. Қарор билан Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрель – чоршанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатда 2024 йил 10 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ҳайитини халқнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши таъкидланган.

Туризм қўмитасига Транспорт вазирлиги билан биргаликда фуқаролар учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш вазифаси топширилган.
Бундан ташқари,  Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилган.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси  Музаффар Комилов  зиммасига юкланган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase