1721. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Умму Соиб (ёки Умму Мусаййаб)нинг ҳузурига кириб: «Эй Умму Соиб (ёки Умму Мусаййаб), сенга нима бўлдики, титраяпсан?» деганларида, Умма Соиб (ёки Умму Мусаййаб): «Иситма сабабли титраяпман. Аллоҳ бу иситманинг баракасини кетказсин», деди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Иситма касаллигини сўкманглар. Чунки босқон темир зангини кетказганидек, иситма ҳам одам болаларининг хатосини кетказади», дедилар. Имом Муслим ривояти.
- Создано 24 Октябр 2022
- 90 марта кўрилди
323-боб. Шамолни сўкишдан қайтариш ҳамда шамол эсганда айтиладиган зикрлар ҳақида
1726/1. Убай ибн Каъбдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Шамолни сўкманглар, агар бирор кариҳ нарсани кўрсанглар: «Аллоҳумма инна нас`алука мин хойри ҳазиҳир рийҳи ва хойри ма фийҳа ва хойри ма умирот биҳи ва наъузу бика мин шарри ҳазиҳир рийҳи ва шарри ма фийҳа ва шарри ма умират биҳи», деб айтинглар», дедилар. (Маъноси: «Аллоҳим, Сендан шамолнинг яхшисини ва ундаги яхшиликларни ва у билан буюрилган нарсаларнинг яхшилигини сўрайман. Ва Сендан шамолнинг ёмонидан, ундаги ёмонликлардан ва у билан буюрилган ёмонликлардан паноҳ сўрайман».) Имом Термизий ривояти.
1727/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в): «Шамол бандаларга юборилган раҳматдир. Гоҳида у раҳмат билан келади, гоҳида азоб билан. Агар шамол эсса, уни сўкманглар. Аллоҳдан унинг яхшисини сўраб, ёмонидан паноҳ тиланглар», дедилар. Абу Довуд ривояти.
1728/3. Оиша онамиз розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Агар қаттиқ шамол бўлса, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний ас`алука хойроҳа ва хойро ма фийҳа ва хойро ма урсилат биҳи ва аъузу бика мин шарриҳа ва шарри ма фийҳа ва шарри ма урсилат биҳи», деб айтар эдилар». (Маъноси: «Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг яхшисини сўрайман. Эй Раббим, Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман».) Имом Муслим ривояти.
- Создано 24 Октябр 2022
- 1567 марта кўрилди
325-боб. «Фалон юлдуз сабабли ёмғир ёғди», деб айтишдан қайтарилгани ҳақида
1730/1. Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Ҳудайбияда кечаси ёққан ёмғирдан намиққан ерда бизга бомдод намозини ўқиб бердилар. Намоз тугаганидан кейин одамларга юзланиб: «Парвардигорларингиз нима деб айтганини биласизларми?» дедилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг расули билгувчироқ», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло: «Бандаларим Менга мўмин ёки кофир бўлган ҳолда тонг оттирадилар. Ким Аллоҳнинг фазли ва раҳмати сабабли ёмғир ёғдирилди, деса, ана шу киши Менга иймон ва сайёрага куфр келтирган бўлади. Аммо ким сайёрадаги ундай ва бундай ўзгаришлар сабабли ёмғир ёғдирилди, деса, ана шу киши Менга куфр ва сайёрага иймон келтирган бўлади», деди», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
- Создано 24 Октябр 2022
- 14579 марта кўрилди
324-боб. Хўрозни сўкишдан қайтарилгани ҳақида
1729/1. Зайд ибн Холид ал-Жуҳанийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Хўрозни сўкманглар, чунки у (таҳажжуд ва бомдод) намозига уйғотади», дедилар. Абу Довуд ривояти.
- Создано 24 Октябр 2022
- 14563 марта кўрилди
326-боб. Мусулмон кишини «Эй кофир!» деб айтишнинг ҳаромлиги ҳақида
1731/1. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар киши биродарига «Эй кофир!» деса, икковидан бирига бу сўз қайтади. Яъни, агар биродари айтганидек бўлса, айтувчига ҳеч нарса бўлмайди. Борди-ю, ундай бўлмаса, айтувчининг ўзи кофир бўлади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1732/2. Абу Заррдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бошқа бир кишини кофир ёки Аллоҳ душмани, деб айтса-ю, ўша нарса у кишида бўлмаса, айтувчининг сўзи ўзига қайтади. Яъни, ўзи кофир ва Аллоҳ душмани бўлади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Яна мақолалар...
- 327-боб. Тилни беҳаё ва фаҳш сўзларга ишлатишдан ман этилгани ҳақида
- 328-боб. Сўзда жимжимадорлик ва сўзамоллик учун энг қийин, нозик ибораларни ишлатиб, авомга хитоб қилишнинг кароҳияти ҳақида
- 329-боб. «Қусгим келяпти», деб айтишнинг кароҳияти ҳақида
- 330-боб. Узумни арабчада «Ал-Карму» лафзи ила ишлатишнинг кароҳияти ҳақида