322-боб. Иситма касаллигини сўкишнинг кароҳияти ҳақида
- Душанба, Окт 24 2022
- 126 марта кўрилди
1721. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам Умму Соиб (ёки Умму Мусаййаб)нинг ҳузурига кириб: «Эй Умму Соиб (ёки Умму Мусаййаб), сенга нима бўлдики, титраяпсан?» деганларида, Умма Соиб (ёки Умму Мусаййаб): «Иситма сабабли титраяпман. Аллоҳ бу иситманинг баракасини кетказсин», деди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Иситма касаллигини сўкманглар. Чунки босқон темир зангини кетказганидек, иситма ҳам одам болаларининг хатосини кетказади», дедилар. Имом Муслим ривояти.