328-боб. Сўзда жимжимадорлик ва сўзамоллик учун энг қийин, нозик ибораларни ишлатиб, авомга хитоб қилишнинг кароҳияти ҳақида
- Душанба, Окт 24 2022
- 13164 марта кўрилди
1735/1. Ибн Масъуддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сўзда чуқур кетувчи, синчковлар ҳалок бўлишди», деб уч марта (таъкидлаб) айтдилар. Имом Муслим ривояти.
1736/2. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Гапирганда худди сигир тилига хашак ўрагани каби сўзни ўраб гапирувчи кишиларни Аллоҳ таоло ёмон кўради», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
1737/3. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Менга маҳбубларингиз ва қиёмат кунида мажлис жиҳатидан яқинларингиз ахлоқи яхшиларингиздир. Менга ёмон кўрилганларингиз ва қиёмат кунида мендан узоқларингиз сергап-эзмаларингиз, ахлоқсиз сўзларни сўзловчиларингиз ва мутакаббирлардир», дедилар. Имом Термизий ривояти.