close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

327-боб. Тилни беҳаё ва фаҳш сўзларга ишлатишдан ман этилгани ҳақида

1733/1. Ибн Масъуддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин киши кўп сўкувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўзларни айтувчи ҳам, одобсиз ҳам бўлмайди», дедилар. Имом Термизий ривояти.

1734/2. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Фаҳш нарса борки, у шармандалик келтиради. Ҳаё нарса борки, у зийнат келтиради», дедилар. Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase