close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
05.05.2019 09:16

Яқинда Россиядан 20 мингга яқин ўқитувчи келиши ҳақида хабар тарқалди. 27 мингга яқин талабаларимиз Россияда тахсил олаётган экан, хуллас видеони кўринглар...

04.05.2019 16:10

Ёзувчи Нуруллоҳ МУҲАММАД РАУФХОН билан саволсиз суҳбат

04.05.2019 14:02

Ҳожар-муаллақ Қуббатус-Саҳронинг («Қоя гумбази» масжиди) ичида жойлашган. Ривоятларга кўра, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айнан шу тошдан осмонга кўтарилганлар. Бу тошнинг эни энг кенг жойида 18 метрни, энг тор жойида эса 13,5 метрни ташкил қилади. Ушбу қоянинг ичида ўн бир поғонадан иборат зина бўйлаб пастга тушиш мумкин.

04.05.2019 08:38

Жамиятни ривожлантириш ва ўзгартиришнинг глобал муаммолари билан шуғулланадиган нуфузли олимларнинг фикрича, келгуси ўн йилликлар мобайнида дунёнинг диний қиёфаси тубдан ўзгаради. Биринчидан, бу Европа мамлакатларида демографик инқироз кучайиши билан боғланади. Бироқ, олимлар европаликларнинг диний ҳаётидаги вазиятни тубдан ўзгартириб юбориши мумкин бўлган бошқа тенденцияларни ҳам қайд этишмоқда.

04.05.2019 07:39

Миср «мусулмон биродарлар» нинг етти аъзосини, шу жумладан таниқли тадбиркорни «миллий иқтисодиётга зарар етказганлик» ва «террорчи» гуруҳларни молиялаштириш айблови билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Сешанба куни давлат хавфсизлиги олий фавқулодда Суди шунингдек, учта бошқа айбланувчини 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди ва 14 кишини оқлади.

03.05.2019 22:19

Ушбу боб наҳйи мункар фарзини бажариш билан боғлиқ учта асосий саволнинг жавобларига бағишланади: уни ким, кимга нисбатан ва нимага нисбатан бажариши лозим бўлган? Бу оддий саволларга жавоб бергач, кейинги бобларда биз жиддийроқ – наҳйи мункар усулларидан бошлаб хусусий ҳаётга аралашмаслик ҳақидаги мулоҳазалар фарзни бажаришга қўядиган чекловларгача бўлган муаммоларга мурожаат қилишимиз мумкин. Лекин учта асосий саволни ҳал қилишга киришишдан олдин муҳим бир масалани кўриб чиқишни лозим топдик: наҳйи мункар фарзи нима сабабдан мавжуд бўлиши лозим?

03.05.2019 18:31

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан 2019 йилги муборак Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларига уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

03.05.2019 18:24

Ислом табиий ватанпарварлик туйғуларни инкор этмайди, зеро улар инсоннинг иймон-эътиқодига зид келмайди. Бу туйғулар ҳар кимнинг ўз отаси ёки оиласига бўлган муносабатига кабидир. Бироқ, одатда миллатчилик бу билан чегараланиб қолмай, муайян бир шахснинг ҳаётини ҳам, унинг ижтимоий феъл-атворини ҳам тўлиқ назорат остига олишга интилади.

03.05.2019 18:20

“Миллатчилик” сўзини ҳамма ҳар хил тушунади. Агар илмий истилоҳлардан воз кечиб, жамиятда бу сўз қандай тушунилаётганига бир назар соладиган бўлсак, миллатчилик кимларгадир “ўз миллатига яхшиликни хоҳлаш”, дея тушунилади. Бошқалар учун эса, ўзга миллатдагиларни камситиш, ҳақ-ҳуқуқларини паймол қилишни миллатчилик деб билади. Қуйидаги мақолада бу тушунчанинг салбий жиҳати ҳақида тўхталиб ўтамиз.

03.05.2019 17:29

Насронийлик ва мифология ўртасидаги ўзаро муносабатларни кўриб чиқишга киришидан олдин насронийлик вужудга кела бошлаган вақтда мажусийлар томонидан ҳурмат қилинган турли афсонавий фигураларни муфассал шарҳлаш мақсадга мувофиқ. Агар тахминан икки минг йил ортга қайтадиган бўлсак, дунёда қуёшга сиғинишнинг кўплаб ва ҳар хил турлари бўлганлигини кўришимиз мумкин.

03.05.2019 15:15

Ислом келиб пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг шахсий ўрнаклари билан Ҳаққа даъват бошланди. Жоҳилият чекиниб, одамларнинг жон-қонига сингиб кетган жуда кўп жоҳилий урф-одатлар йўқ бўла бошлади. Ислом келгунига қадар Арабистонда ва умуман дунёда кечган замон, давр шу ном билан аталган. Араб тилидаги «нодон бўлди» маъносини англатувчи «жаҳила» феълидан олинган.

02.05.2019 13:08

Эркин матбуот, қўрқоқ журналистлар, Исломий журналистика, Шайх ҳазратларининг гаплари... Интернет журналистлари ва блогерларга айтилган гаплар... 

Мустақил журналист Бобомурод Абдуллоҳ билан суҳбат

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase