close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Агар қарздор пулни қайтармаётган бўлса, нима қилиш керак?

Савол: Мен қарзга пул берган одам, тўлов вақти аллақачон ўтиб кетганига қарамай, пулни қайтармаяпти. Вазиятдан чикиб кетиш йўли сифатида мен қуйидаги ишни килмоқчиман: мен қарздорга долларда қарз бераман, у долларни алмаштириб, менга қайтаради, олдинги қарзни эса долларда қайтаради. Бунга рухсат этиладими?

Жавоб: Қарз Аллоҳнинг ризолигига эришиш учун берилади. Қарз берувчи, бошқа одамга қарз берар экан, ғаразли мақсадларни кўзламаслиги керак. Саволда сиз тўлов муддати келганига қарамай, қарздор уни қайтармаяпти, сиз эса қарзни қайтариб олмоқчисиз. Энг аввало, агар қаздор қарзни ўз вақтида қайтариш имконига эга бўлмаса, исломда унга тўлов муддатини узайтириш таклиф этилади. Аллоҳ Таоло Қуръонда айтадики:
«Агар ночор бўлса, бойигунча интизор бўлинг. Садақа қилмоғингиз, гар билсангиз, ўзингиз учун яхшидир!» (Бақара 2/280).
Агар қарздорга тўлов мудатини кечиктиришни тақдим этмайдиган бўлсангиз, у ўз қарзини тўлашга мажбур бўлади. Агар қарздор ўз қарзини тўлашга қодир бўлмаса, сиз унга аввалги қарзини тўлаш учун долларда пул беришингиз мумкин, бунда ҳеч қандай ножўя иш йўқ. Янги қарз туфайли қарздор олдинги қарзни тўлаш имконига эга бўлади. Бу ҳолатда ҳеч қандай ғаразли мақсад йўқ, чунки долларда қарз беришда сиз фойда олмайсиз, балки зиённинг олдини олишга ҳаракат қиласиз.
Ушбу масалани яхшироқ тушуниш учун бунга қарама-қарши мисол келтириб ўтамиз. Заргардан кредит картаси бўйича тилла сотиб олиш тақиқланади. Чунки тиллани пулга алмаштиришда тўлов муддати кечиктирилиши мумкин эмас. Бу ҳақида иккала томон ҳам билади. Бироқ агар харидор заргардан қарзга пул олса ва бу пулга тилла сотиб олса, бунга рухсат этиладими? Ушбу ҳолатда заргарнинг ундан тилла сотиб олиш учун қарз бериши заргар учун фойда олишни ифодалайди ва шу сабабли тақиқланади. Чунки ҳадислардан бирида айтилишича: «Фойда келтирадиган ҳар бир қарз судхўрлик ҳисобланади». Заргар билан боғлиқ ушбу мисолда харидорга қарз берар экан, заргар унга тилла сотиш кўринишида фойда олади. Шу сабабли ушбу битим нотўғри ҳисобланади.
Аллоҳ яхшироқ билгувчидир.

Татаристон муфтийси Комил хазрат Самигуллин

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase