Иқтисод (296)
Буюк Британия мустамлакачилик йиллари даврида (1765 йилдан 1938 йилгача) Ҳиндистондан қарийб 45 триллион долларга тенг бойликлар олиб чиқиб кетган, дейилади машҳур иқтисодчи Утса Патнайкнинг Колумбия университетида чоп этилган тадқиқотида.
1959 йилни Хитой шод-хуррамлик билан тантана қилди. Коммунистик партия танлаган йўл ижобий натижалар бера бошлади. Қишлоқ хўжалигида зараркунандаларга қарши кураш бўйича муваффақият билан амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли рекорд даражада ҳосил тўпланди.
Гарчи сайёрамизнинг энг бадавлат давлатлари Яқин Шарқда жойлашган бўлсада, ҳозирги кунда мусулмон давлатларнинг биронтаси ривожланган мамлакатлар қаторига киритилмайди. Халқаро валюта жамғармаси аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад, экспорт ҳажми ва жаҳон иқтисодиётига интеграция кўрсаткичларига мувофиқ мамлакатларни ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларга ажратади. Бу рақамлар ва шартлар ортида нималар турибди?
Маълумки, ҳозирда жаҳон майдонига энг долзарб муаммо бўлиб дунё молиявий инқирози ҳамон таxдид солмоқда. Таназзулнинг бошланганига мана икки йил бўлди-ки, муаммо ечилиш ўрнига муаммо устига муаммо қўшилмоқда. Машxур немис иқтисодиёт тадқиқотчиси ҳамда консултанти Герхард Спаннбауер молиявий инқирознинг бош сабабларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги ўз xулосаларини билдирар экан, муаммо ечимининг йўлларини ҳам тушунтириб ўтади.
Лекин, замонавий дунёда турли хил восита ва усулларни қўллаган ҳолда буларни қандай амалга ошириш мумкин? XXI аср мусулмон даъватчисига қандай технология ва усулларни таклиф қилсак бўлади? Бу ҳақиқатан ҳам таҳлил учун қизиқарли мавзудир.
Таҳлилчилар Хитой ЯИМ ўсиш суръати юқори эканлиги ҳақида маълумотлар иқтисодиётдаги реал вазиятни акс эттиришига тобора кўпроқ шубҳа билан қарамоқда. Бунинг эса камида учта сабаби бор. Хитой иқтисодиёти йилига 6,5% ўсаётгани йўқ. Эҳтимол, реал ўсиш бу рақамнинг ярмини ҳам ташкил қилмайди.
Иқтисодиёт масалаларидан яхши хабардор бўлган эксперт АҚШнинг улкан қарзларидан кўра кўпроқ бу нарса уларни «хавотирга солмайдиган» президент ва бошқа сиёсатчиларнинг реакциясидан жаҳли чиқади. Фуқаролар тўлаган солиқларнинг дастлабки 500 миллиард доллари келаси йил ушбу қарз бўйича тўловларга, яъни – беҳуда кетади.
Ислом илоҳий дастур ўлароқ ҳаётнинг барча жабҳасида инсон саодатини кафолатлайдиган таълимотларни тақдим қилади. Хусусан бугунги кунда глобализация бўрони остида қолиб кетиш хавфи туғулиб, кучли давлатлар ҳар соҳада, хусусан иқтисодда заиф давлатларни “ов”лашни бошлаб юборишган, рибо, қимор, шоу-бизнес каби алдовлар билан ҳам инқироз кўчасига кириб қолишмоқда.
Шуларнинг бирини ҳукмларингизга ҳавола қиламиз. Албатта, қуйидаги мақоланинг баъзи жойларида муаллифлар билан қўшилиб бўлмайди. Шундай бўлсада, мақолада қизиқ ва эътиборга лойиқ баъзи жойлари бўлгани учун таржима қилинди. Ўқиб кўринг, фикр мулоҳазалар бўлса, мақола қуйида, фикр билдириш жойида фикр мулоҳазаларингизни қолдиринг, хатолари бўлса, уларни кўрсатинг...
Oксфам тайёрлаган сўнгги ҳисобoтга кўра, бойлар ва камбағаллар орасидаги фарқ анча кенгайган. Дунёда 85 одам эгаллик қилаётган бойлик дунёда истиқомат қилаётган 3,5 миллиард қашшоқ одамлар бойлигига тенг экан. Бу дегани дунёнинг тенг ярми аҳолисининг бойлиги 85 одам бойлиги билан тенг демакдир.
Баъзан мамлакат иқтисоди инқироз даврига кириб қолиши мумкин. Миллий валюта шиддат билан қадрсизланади, инқироз шароитида халқ истеъмол моллари тақчиллиги сезилади, натижада нархлар ошиб, аҳолининг харид қилиш имконияти пасайади, қашшоққа айланаётган фуқаролар сони ҳам ошади.
Африка мамлакатлари тобора кўпроқ ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштирмоқда. Аввалроқ шу йилнинг ўзида божсиз савдо ҳақида муҳим битим имзоланганди. Шарқий Африкада одамларнинг эркин ҳаракат қилиши борасида жиддий ривожланишга эришилди. Бундан ташқари, мамлакатларни бир-бири билан боғлашда илгари кузатилмаган даражада энг яхши салоҳиятга эга бўлган умумий авиаташувлар бозори яратишга интилиш кузатилмоқда.
Moody’s агентлиги Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти ҳақида ҳисобот эълон қилди. Moody's Investors Service халқаро рейтинг агентлигининг маълумотларига кўра, Марказий Осиё мамлакатларида иқтисодий ўсиш салоҳияти уларнинг глобал савдога интеграция даражаси пастлиги туфайли, айниқса, уларнинг Хитой ва Ҳиндистон каби йирик ва тез ўсаётган бозорларга яқинлигини ҳисобга олган ҳолда анча чекланган.